Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Файзулла Абдуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзада гуминли стимуляторларини қўллаш технологияси», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx102.

Илмий раҳбар: Абдуалимов Шуҳрат Хамадуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Останақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Тиллабеков Ботир Хасанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида гумин асосидаги стимуляторларнинг чигит униб чиқишига, ниҳол касалликларига, ўсимликнинг жадал ўсишига, пахта ҳосили ва тола сифатига таъсирини ҳамда мақбул қўллаш муддат ва меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида чигитга экиш олдидан ҳамда ғўзанинг шоналаш ва гуллаш даврларида гумин асосли стимуляторлар билан ишлов беришнинг мақбул муддат ва меъёрлари ишлаб чиқилган;

гумин асосли Гумимакс, Узгуми, Кгму стимулятори чигитга мақбул муддат ва меъёрларда қўлланилганда ниҳоллар униб чиқиши тезлашган ва касалликларга бардошлиги ортиши аниқланган;

Гумимакс стимулятори ғўзанинг шоналашда 0,3 л/га, гуллаш даврида 0,3 л/га, Узгуми стимулятори шоналашда 0,3 л/га, гуллашда 0,4 л/га ва Кгму стимулятори шоналаш ва гуллаш даврларида 5 кг/га қўланилганда, ўсимликнинг ўсиш-ривожланиши жадаллашганлиги ҳамда пахта ҳосили, толанинг сифат кўрсаткичлари ортгани аниқланган;

гумин асосли стимуляторлар чигитга ва ғўзани вегетация даврларида мақбул муддат ва меъёрларда қўлланилганда чигит мағзидаги мойдорлиги ортиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида гумин асосли стимуляторларни ғўзада қўллашнинг мақбул муддат ва меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

пахтачилик фермер хўжаликлари учун “Деҳқон ва фермер хўжаликларига Гумимакс препаратидан фойдаланиш бўйича тавсиялар”, “Узгуми биоўғитидан фойдаланиш бўйича деҳқон ва фермер хўжаликларига тавсия”, “Сурхондарё вилоятида экилаётган ғўза навларини етиштириш агротехнологияси” тавсияномалар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 февралдаги 02/23-115-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар бугунги Тошкент вилоятининг пахтачилик фермер хўжаликлари учун гумин асосли стимуляторлардан фойдаланиш бўйича қўлланма сифатида хизмат қилган;

Гумимакс ва Узгуми стимуляторлари Тошкент вилоятининг Оққўрғон ва Юқори Чирчиқ туманларидаги пахтачилик фермер хўжаликларида 502 гектар, Бўка туманида 390 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 февралдаги 02/23-115-сон маълумотномаси). Натижада ўсимликнинг ўсиб ривожланиши яхшиланган, гектаридан 3-4 центнергача қўшимча пахта ҳосил олинган ва рентабеллик даражаси 10,2 фоизга ортиши таъминланган;

Тошкент вилоятидаги пахтачилик фермер хўжаликларида Гумимакс, Узгуми ва Кгму стимуляторлари жами 892 гектар майдонга жорий этилган ( Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 февралдаги 02/23-115-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши жадаллашиб, касалликларга бардошлилигининг ортган ҳамда гектаридан қўшимча 3-4 центнер пахта ҳосили олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish