Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунмуратов Турдимурат Махаматқуловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобал технологик ривожланиш шароитида Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигига евроатлантик омилнинг таъсири”, 23.00.04–Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Ss5.

Илмий маслаҳатчи: Каримов Бахтир Рахманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSс27.06.2017.Tar/Yu/1/S/24.01.

Расмий оппонентлар: Алимов Равшан Мирзамуратович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Қосимова Назокат Анваровна, сиёсий фанлар доктори, профессор; Абдурайимов Собиржон Сайилжонович, ҳарбий фанлар доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: глобал технологик ривожланиш шароитида евроатлантик тузилмалар билан ҳамкорликни ривожлантириш асосида  Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

евроатлантик тузилмаларнинг Марказий Осиёдаги сиёсий фаолияти халқаро муносабатларнинг ушбу ҳудуддаги сегментини шаклланишига ижобий таъсири асослаб берилган;

2014 йилда Афғонистондан Хавфсизликка кўмаклашувчи халқаро кучлар (ISAF) чиқиб кетишига қарамай, Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсати доирасида Марказий Осиё минтақаси ўзининг геосиёсий ва геостратегик муҳим аҳамиятини сақлаб қолгани асослаб берилган;  

Марказий Осиёда кузатилаётган геосиёсий ва геостратегик рақобат шароитида ва мамлакатнинг ички сиёсий барқарорлигини таъминлаш мақсадида, ЕИ ва НАТО томонидан минтақа давлатлари учун ажратилган мақсадли маблағлари ва техник қўллаб-қувватлаши асосида, наркотикларнинг ноқонуний тарқалишини олдини олишнинг ахборот-коммуникацион ва коинот технологияларга асосланган минтақавий хавфсизлик тизимини яратишнинг зарурати асослаб берилган;

Марказий Осиё минтақасининг сейсмик фаол ҳудудда жойлашганлиги ҳамда минтақа давлатларида, хусусан Ўзбекистон Республикасида йирик саноат корхоналарининг сони ортиб бораётганлигидан келиб чиқиб, ЕИ ва НАТО илмий фондлари ва агентликлари билан ҳамкорликда техноген характердаги таҳдидларнинг олдини олиш бўйича миллий тизимни ривожлантиришга йўналтирилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурати асослаб берилган;

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича ташқи сиёсий фаолиятида минтақа давлатларининг, хусусан Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзга хос хусусиятлари ва манфаатлари тўла ҳисобга олинмаганлиги томонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланишига салбий таъсири асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Глобал технологик ривожланиш шароитида Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигига евроатлантик омилнинг таъсири бўйича олинган натижалар асосида:

Евроатлантик тузилмаларнинг Марказий Осиёдаги сиёсий фаолияти халқаро муносабатларнинг ушбу ҳудуддаги сегментини шаклланишига ижобий таъсири бўйича берилган хулосадан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот-таҳлилий фаолиятида, хусусан Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 сентябрда қабул қилинган Ташқи сиёсий фаолияти Концепциясини тайёрлашга бағишланган таҳлилий материалларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 12 сентябрдаги 02-2/50693-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикасининг АҚШ ва ЕИ билан ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устуворлигини аниқлашга хизмат қилган;

2014 йилда Афғонистондан Хавфсизликка кўмаклашувчи халқаро кучлар (ISAF) чиқиб кетишига қарамай, Америка Қўшма Штаталари ташқи сиёсати доирасида Марказий Осиё минтақаси ўзининг геосиёсий, геостратегик муҳим аҳамиятини сақлаб қолгани ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ЕИ ва АҚШ билан ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларига бағишланган таҳлилий маълумотномада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 12 сентябрдаги 02-2/50693-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикасининг АҚШ ва ЕИ давлатлари ўртасидаги инновацион ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилган;

ЕИ ва НАТОнинг Марказий Осиё минтақаси давлатлари учун ажратилган мақсадли маблағлари ва техник қўллаб-қувватлаши асосида наркотикларнинг ноқонуний тарқалишини олдини олишнинг ахборот-коммуникацион ва коинот технологияларга асосланган минтақавий хавфсизлик тизимини яратишнинг заруратига оид хулосадан Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда наркотикларга қарши кураш бўйича КАДАП лойиҳасини амалга оширилишига бағишланган таҳлилий материалларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 12 сентябрдаги 02-2/50693-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикасининг ЕИ билан олиб бораётган ҳамкорлиги самарадорлигини баҳолаш учун хизмат қилган;

ЕИ ва НАТО илмий фондлари ва агентликлари билан ҳамкорликда техноген характердаги таҳдидларнинг олдини олиш бўйича миллий тизимни ривожлантиришга йўналтирилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги хулосадан ЕИнинг Марказий Осиё минтақасидаги фаолиятини  амалга оширишга бағишланган таҳлилий материалларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг2018 йил 12 сентябрдаги 02-2/50693-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикасининг ЕИ билан олиб бораётган ҳамкорлиги самарадорлигини баҳолаш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish