Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбаниязов Махсуд Алламбергеновнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «XIV аср ўзбек адабиётида ҳикоят жанри тараққиёти («Қисаси Рабғузий» мисолида)», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fil299.

Илмий раҳбар: Раҳмонов Насимхон Асқарович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.30.05.2018.Fil.70.01.

Расмий оппонентлар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Нурбой Абдулхакимович, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: «Қисаси Рабғузий»даги ҳикоятлар мисолида мазкур жанрнинг тарихий-генетик асослари, бадиий хусусиятлари, яхлит композицион структура таркибидаги вазифаларини ўрганиш, ўрни билан «Наҳжул-фародис» билан қиёслаш ва ХIV аср ўзбек адабиётида ҳикоят жанрининг тараққиёт тамойилларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Олтин Ўрда адабий муҳитида яратилган қиссаларнинг ўзбек адабиёти тарихида бадиий асар сифатидаги мавқеи ва жанрнинг агиографик мазмундаги адабий меросларимиз таркибидаги роли ҳамда уларнинг бадиий жиҳатдан сайқал топишини юксалтиришдаги имкониятлари очиб берилган;

ҳикоят жанрининг структур-семантик таснифи амалга оширилиши кўп қатламли адабий ҳодисанинг юзага келишидаги синтез ва стилизация жараёнлари комплекс жиҳатдан асосланган;

Рабғузий ҳикоятларидаги мавзулар ранг-баранглиги адабий-генетик нуқтаи назаридан исботланган;

ҳикоят ва эртак, ҳикоят ва қисса муносабатларини ёритиш асосида муаллифнинг диний манбалар ва халқ оғзаки ижоди имкониятларидан ижодий фойдаланиш тамойиллари, маҳорати тарихийлик, анъанавийлик, индивидуаллик қонуниятларининг амал қилиш йўсинлари илмий далилланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олтин Ўрда адабий муҳитида яратилган асарлардаги, хусусан, «Қисаси Рабғузий»даги ҳикоят жанрини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар ва таклифлар асосида:

ХIV аср ҳикоячилигининг тараққиёт омилларига оид материаллар ва таҳлилий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012–2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-43429, Г002 рақамли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини ўрганиш» фойдаланилганлиги, ФА-Ф-1-005 рақамли «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳаларда ҳикоят жанри поэтикасига оид масалаларни ёритишда ва агиографик асарларнинг бадиий-эстетик хусусиятларини ўрганишга доир тадқиқотларни яратишда муҳим назарий ва амалий манба сифатида фойдаланилаётган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 22 октябрдаги 89-03-3542-сон маълумотномаси). Натижада «Қисаси Рабғузий» асаридаги ҳикоятларга доир илмий-назарий хулосалар чуқур ёритилишига эришилган;

«Қисаси Рабғузий» асарининг дидактик хусусиятлари ҳамда ҳикоят жанри тараққиётига доир хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси телекўрсатув ва радиоэшиттиришларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2018 йил 20 декабрдаги 481-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар ва радиоэшитувчиларнинг «Қисаси Рабғузий» ҳақидаги тасаввурларини бойитишда, китобхонларнинг ушбу асар мутолаасига бўлган қизиқишларини орттиришда, тадқиқот хулосаларини оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этган; 

Олтин Ўрда адабий муҳитида агиографик асарларнинг юзага келиш омилларини ўрганиш, Рабғузий ҳикоятларидаги тарихий шахслар образларини тавсифлаш, сеҳрли эртакларнинг ҳикоятлар билан муносабатини ёритиш билан боғлиқ хулосалардан Бердақ номидаги Миллий музейда кўргазма ва экскурс дарслар ўтишда ҳамда илмий-назарий анжуманларда талабаларга маъруза шаклида тарғиб қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 13 февралдаги 2-04/283-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётидаги ҳикоятларнинг тараққиёт тамойиллари хусусидаги хулосаларни амалиётга татбиқ этишда манба вазифасини бажарган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish