Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Дилрабо Абдукаримовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурхон-Шеробод водийси деградацияга учраган тупроқларининг ҳолати ва макон-замонда ўзгаришининг биодиагностикаси», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/В87.

Илмий маслаҳатчи: Гафурова Лазизахон Акрамовна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Уразбаев Исматулла Умматович, биология фанлари доктори, доцент; Исағалиев Муроджон Тўйчибоевич, биология фанлари доктори, доцент; Нарбаева Хуршида Сапарбаевна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: комплекс тизимли ёндашган ҳолда Сурхон-Шеробод водийсида тарқалган тупроқлар биологик ҳолатининг информатив кўрсаткичлари асосида тупроқ биодиагностикаси мезонларини ишлаб чиқиш ва геоахборот технологиялари ёрдамида картографик моделларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор биологик фаолликнинг қатор информатив кўрсаткичлари асосида тупроқнинг экологик-биологик ҳолатининг интеграл кўрсаткичининг (ТЭБҲИК) қиймати аниқланган;

муайян географик шароитларда шаклланган ҳар бир тупроқ типи ва типчаларининг умумий биологик фаоллик даражаси аниқланган;

тупроқларда микроорганизм гуруҳларининг тарқалиши, миқдори ва биокимёвий фаоллигининг макон-замонда ҳамда деградация жараёнлари таъсирида ўзгариши аниқланган;

тупроқларни биологик фаолликнинг ҳар бир информатив кўрсаткичлари бўйича таъминланганлик ва фаоллик даражаси аниқланган;

тупроқларнинг агрокимёвий, агрофизикавий хоссалари ва биологик фаоллиги ўртасида узвий корреляцион боғлиқликлар аниқланган;

интеграллашган умумий биологик фаоллик қиймати тупроқ унумдорлигига деградация жараёнларининг таъсир даражасини аниқлашда диагностик кўрсаткич бўлиб хизмат қилиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сурхон-Шеробод водийси тупроқларининг биологик ҳолати ва уларни макон-замонда ўзгаришининг биодиагностикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ҳудуд тупроқларининг агрокимёвий (ҳаракатчан фосфор ва калий) хоссалари акс эттирилган мавзули хариталар Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 02/020-206-сон маълумотномаси). Натижада ҳудуд ерларининг озиқа элементлари билан таъминланганлик даражасига кўра қишлоқ хўжалик экинларини оқилона жойлаштириш ва суғориладиган ерларда ўғитларни дифференциал қўллаш имконини берган;

тупроқларнинг биологик ҳолатининг информатив кўрсаткичлари ва ТЭБҲИК қийматининг ҳудудий ўзгаришини тавсифловчи картографик моделлар тўплами Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 02/020-206-сон маълумотномаси). Натижада ҳудуд тупроқлари унумдорлигини мониторинг қилиш, қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши учун тупроқлар биологик потенциалини ошириш ва деградацияга қарши комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;

тупроқнинг умумий биологик фаоллиги даражасини ва деградация жараёнларига таъсирчанлигини аниқлаш имконини берувчи биодиагностика мезонлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 23 ноябрдаги 03-03/2-4530-сон маълумотномаси). Натижада тупроқларнинг экологик-биологик ҳолатини мониторинг қилиш ва деградация жараёнлари таъсирида тупроқнинг биогеоценотик функцияларини бузилишини баҳолаш имконини берган;

тупроқларнинг экологик ҳолатини белгиловчи тупроқнинг устки қатламида СО2 гази ажралиб чиқишини тавсифловчи картографик модели Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 23 ноябрдаги 03-03/2-4530-сон маълумотномаси). Натижада иссиқхона газларининг умумий оқимини баҳолаш ва иқлим ўзгариши шароитида агросферани адаптациясига оид тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish