Sayt test rejimida ishlamoqda

Кдирниязов Омар-Шарипнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйи шаҳар маданияти тарихи (VII–XVасрлар)», 07.00.06–Археология (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tar211.

Илмий раҳбар: Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Археологик тадқиқотлар институти, DSc.27.06.2017.Tar.45.01.

Расмий оппонентлар: Анарбаев Абдулҳамиджон, тарих фанлари доктори; Пардаев Муҳторқул Ҳасанович, тарих фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади ёзма манбалар ва археологик маълумотлар асосида Жанубий Оролбўйи ҳудудидаги ўрта асрлар шаҳарсозлик маданияти тарихини таҳлил қилиш, умумлаштириш ва уни Хоразм шаҳарсозлиги маданиятида тутган ўрнини ёритишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Жанубий Оролбўйи ҳудудида илк ўрта асрлардан бошлаб шаҳар меъморчилигида мудофаа деворларнинг «гофр» услубида қурилганлиги, деворлар пештоқлар билан безатилганлиги ва қурилиш техникасида пахса ва хом ғиштли аралаш услубдан фойдаланилганлиги аниқланган;

воҳа шаҳарларида кўп сонли маҳаллалар, зич тураржойлар, кенг хона майдонлари ва оммавий уй жиҳозлари асосида аҳоли сонининг ортиши, этник таркибида кўчманчи элементларнинг пайдо бўлиши ва урбанизацияда ўзгарувчанлик бўлганлиги ёритиб берилган;

илк ва ривожланган ўрта асрлар Кердер маданияти шаҳарларининг шаклланиши ва ривожланишида маҳаллий Хоразм шаҳарсозлик анъаналари – шаҳар қурилишида параллель-тўр тизимининг қўлланилганлиги исботланган;

илк ўрта асрларда Жанубий Оролбўйи ҳудудида остодонлар, даҳмалар ва ибодатхоналар мисолида зардўштийликнинг тарқалиши ҳамда туркий этносларга хос бўлган Умай она тасвирли ҳайкалчалар, енгил тураржойларнинг (юрта) ёйилиши асосида воҳа шаҳарлари ва кўчманчи чорвадор аҳоли ўртасидаги маданий алоқалар очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жанубий Оролбўйи шаҳар маданияти тарихи бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:

VII–XV асрларга оид Жанубий Оролбўйи шаҳарларнинг эволюцияси ва уларнинг Хоразм маданиятида тутган ўрни тўғрисидаги маълумотлар Маъмун академиясида бажарилган «Хоразм тарихи. (I жилд. Энг қадимги даврлардан V асргача. II жилд. V асрдан – XVI асрларгача (2012–2016 йй)» мавзуидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 21 январдаги 3/1255-135-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар қадимги ва ўрта асрлар даври Хоразм шаҳарларининг ривожланиш жараёнларини аниқлаш, шаҳарларнинг қурилиш техникаси ва меъморчилигини хронологик изчилликда ёритишда хизмат қилган;

Жанубий Оролбўйи ўрта аср шҳарларига оид археологик материаллар Қорақалпоғистон Респубикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейларининг экспозицияларига киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги 2-02/1087-сон маълумотномаси). Натижада музейлар экспонатлари орасидан жой олган Жампикқальа, Миздахкан, Пулжой шаҳарларидан топилган археологик материаллар ва қазишма чизмалари ўрта асрларда Жанубий Оролбўйи шаҳарларида яшаган аждодларимизнинг маданий-иқтисодий ҳаёти, меъморчилик, қурилиш ишлари, ҳунармандчилик соҳасидаги ютуқлари, аҳолининг кундалик турмуш тарзи билан боғлиқ моддий маданият намуналари ҳақида музейга ташриф буюрувчиларга маълумотлар беришга хизмат ыилган;

Оролбўйи маданий меросини нафақат юртимиз фуқаролари балки, хорижий меҳмонларга ҳам таништириш ва шу орқали ўрта асрлар шаҳарсозлик маданиятининг юксак даражада тараққий этганлигини бўйича хулосалари ва материалларидан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг «Ўлкамиз бойлаб» кўрсатуви ва «Саёхат ва туризм» эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2018 йил 21 майдаги 01-02/222-сон маълумотномаси). Унда Оролбўйи халқларининг урбанистик маданиятини қадимийлиги, шаҳарсозликдаги анъанавийлик, узвийлик, шаҳарларнинг таркибий қисмлари борасидаги маълумотлар, қурилиш соҳаларидаги бунёдкорлик ишлари ва қўшни давлатлар билан маданий алоқалари ўз аксини топган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish