Sayt test rejimida ishlamoqda

Холматова Зироат Анваровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич синф ўқувчиларида диалогга асосланган муносабатлар маданиятини шакллантиришнинг дидактик шарт-шароитлари», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped193.

Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи:  Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.Ped.76.02.

Расмий оппонентлар: Мухитдинова Хадича Сабировна, педагогика фанлари доктори; Габдулхаков Фарид Ахунович, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий  аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқувчиларида диалогик муносабатлар маданиятини шакллантиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бошланғич синф ўқувчиларида диалогга асосланган муносабатлар маданиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари коммуникатив компетентлик (вербал, лингвистик, когнитив) таркибига  ўз-ўзини эркин намоён этишнинг қадриятли элементини киритиш асосида аниқлаштирилган;

ўқувчиларда диалогик муносабатлар маданиятини шакллантиришнинг етакчи методи сифатида ўқув мунозарасини ташкил этишнинг педагогик имкониятлари муносабат даражаларини тавсифловчи омиллар (бошланғич, ўрта, юқори) ва таъсир мезонлари (изчиллик, шаклланганлик, алоқадорлик, мотив) интеграциялашган диалогик муносабатларни баҳолаш асосида кенгайтирилган;

муносабатлар маданиятини шакллантиришга йўналтирилган коммуникатив ёндашувга асосланган ўқитиш методлари вариатив, интегратив ва кооператив тамойилларнинг устуворлигини таъминлашда ўқувчи шахсига нисбатан ижобий муносабат мезонини қўллаш асосида такомиллаштирилган;

ўқувчиларда диалогик муносабатлар маданиятини шакллантиришга оид ахборот-методик таъминот амалий дидактик машғулотларни лойиҳалашнинг конструктив-прогностик топшириқлари, диалогли сценарийлар ва коррекцион-регулятив вазифаларни киритиш асосида такомиллаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бошланғич синф ўқувчиларида диалогга асосланган муносабатлар маданиятини шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:

бошланғич синф ўқувчиларида диалогга асосланган муносабатлар мада-ниятини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, коммуни-катив компетентлик таркибига  ўз-ўзини эркин намоён этишнинг қадриятли элементларини киритишга оид таклифлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелдаги 137-сонли буйруғига асосан (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелдаги 137-буйруқ, 137-003 гувоҳномаси) “Труд и методика  его преподавания” дарслиги мазкур илмий натижадан фойдаланиш ижтимоий-ролли тренинглар, интерфаоллик, ижодий ўйинлар асосида ўқувчиларда диалогик муносабатлар маданиятини шакллантириш имкониятларини кенгайтириш, фойдаланувчиларнинг ўқув билув фаолиятларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилган;

коммуникатив ёндашувли ўқитиш методлари, вариатив, интегратив ва кооператив тамойилларнинг устуворлигини таъминлашда ўқувчи шахсига муносабат шартини қўллаш ҳамда ахборот-методик таъминот, машғулотларни лойиҳалашни конструктив-прогностик топшириқлар, диалогли сценарийлар ва коррекцион-регулятив вазифаларни  киритишга оид таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 3 июлдаги “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари асосида такомиллаштирилган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги 190-сонли буйруғини тайёрлашда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 19 сентябрдаги 01-02/1-3-385-сон маълумотномаси). Бошланғич синфлар учун янги авлод дарсликларини яратиш, уларда диалогик муносабатларни шакллантиришга йўналтирилган матнлар, ўқув топшириқлари ва машқларни тизимлаштириш мазкур меъёрий ҳужжат асосида амалга оширилган;

ўқув мунозарасини ташкил этишнинг педагогик имкониятлари муносабат даражаларини тавсифловчи омиллар ва таъсир мезонлари интеграциялашган диалогик муносабатларни баҳолашга доир таклифлардан “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари асосида такомиллаштирилган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги 190-сонли буйруғини тайёрлашда ҳамда 1-31247  раыамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 19 сентябрдаги 01-02/1-3-385-сон,  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 февралдаги 89-03-766-сон далолатномалари). Илмий натижадан фойдаланиш диалогга асосланган муносабатлар маданиятини шакллантиришда ностандарт дарсларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish