Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаев Жавлонбек Султоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Интеграциялашган транспорт-логистика тизимини бошқариш самарадорлигини ошириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt781.

Илмий раҳбар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тизимли ёндашув асосида интеграциялашган транспорт-логистика тизимини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

интеграциялашган транспорт-логистика тизимини бошқариш механизмининг уч босқичли концептуал модели «исикава диаграммаси», «қиймат яратиш оқими харитаси» ва моддий захираларни бошқаришнинг «энг кўп–ўртача–энг кам» муаллиф ёндашуви ҳамда «интеграциялашган сифат менежменти концепцияси» модификацияси ва  бошқарувнинг «комплекс режалаштириш тамойиллари»дан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;

темир йўл тармоғини комплекс мониторинг қилишга қаратилган интеграциялашган транспорт-логистика тизимини бошқариш самарадорлигини баҳолаш мезонининг интеграл баҳолар рейтинги сифат ва миқдор кўрсаткичларининг меъёрий қийматларини белгилаш ҳамда бошқарув харажатларини ҳисоблашда оғишларнинг олдини олиш ёндашуви асосида такомиллаштирилган;

интеграциялашган транспорт-логистика тизимидаги иқтисодий хатарларнинг таъсир даражасини минималлаштириш имконини берувчи микро ва мезо даражадаги оқимли жараёнларни самарали бошқариш алгоритми харажатлар бирлигига нисбатан оптимал стратегияни белгилаб олиш ёндашуви асосида такомиллаштирилган; 

интеграциялашган транспорт-логистика тизимини бошқариш самарадорлигини баҳолашнинг иқтисодий-математик модели етказиб бериш занжирида юкни учинчи томонга тўлиқ топшириш ёндашуви асосида оптималлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Интеграциялашган транспорт-логистика тизимини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

интеграциялашган транспорт-логистика тизимини бошқариш механизмининг уч босқичли концептуал моделини «исикава диаграммаси», «қиймат яратиш оқими харитаси» ва моддий захираларни бошқаришнинг «энг кўп–ўртача–энг кам» муаллиф ёндашуви ҳамда «интеграциялашган сифат менежменти концепцияси» модификацияси ва бошқарувнинг «комплекс режалаштириш тамойиллари»дан фойдаланиш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Логистика, юк ва тижорат ишлари бошқармаси фаолиятига жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 5 сентябрдаги НГ/6859-сон маълумотномаси). Ушбу бошқариш механизмининг уч босқичли концептуал моделини қўллаш «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда бизнес-жараёнларини самарали ташкил қилиш, қабул қилинган юкларни омборда  сақлаш ва товар оқимларининг ҳаракатини назорат қилиш ҳамда бошқарув харажатларини 13 фоизга қисқартириш имконини берган;

темир йўл тармоғини комплекс мониторинг қилишга қаратилган интеграциялашган транспорт-логистика тизимини бошқариш самарадорлигини баҳолаш мезонининг интеграл баҳолар рейтингини сифат ва миқдор кўрсаткичларининг меъёрий қийматларини белгилаш ҳамда бошқарув харажатларини ҳисоблашда оғишларнинг олдини олиш ёндашуви асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Логистика, юк ва тижорат ишлари бошқармаси фаолиятига жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 5 сентябрдаги НГ/6859-сон маълумотномаси). Ушбу баҳолаш мезонининг интеграл баҳолар рейтингини акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилиши бошқарув самарадорлигини 12–14 фоизга ошириш имконини берган;

интеграциялашган транспорт-логистика тизимидаги иқтисодий хатарларнинг таъсир даражасини минималлаштириш имконини берувчи микро ва мезо даражадаги оқимли жараёнларни самарали бошқариш алгоритмини харажатлар бирлигига нисбатан оптимал стратегияни белгилаб олиш ёндашуви асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Логистика, юк ва тижорат ишлари бошқармаси фаолиятига жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 5 сентябрдаги НГ/6859-сон маълумотномаси). Мазкур бошқариш алгоритмининг компания фаолиятига жорий этилиши кутилаётган хатарларнинг олдини олиш ва хатар таъсирчанлигини 12–14 фоизга камайтириш имкониятини берган;

интеграциялашган транспорт-логистика тизимини бошқариш самарадорлигини баҳолашнинг иқтисодий-математик моделини етказиб бериш занжирида юкни учинчи томонга тўлиқ топшириш ёндашуви асосида оптималлаштириш бўйича берилган таклифлар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Логистика, юк ва тижорат ишлари бошқармаси фаолиятига жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 5 сентябрдаги НГ/6859-сон маълумотномаси). Ушбу оптималлаштирилган моделнинг амалиётга жорий этилиши натижасида таъминот занжирига жалб қилинган барча логистик компаниялар интеграцияси таъминланган ва етказиб бериш вақтини 25 фоизга қисқартириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish