Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамбетназаров Асан Бисенбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буғдойнинг замбуруғли касалликларига қарши уруғ дорилагич препаратларнинг самарадорлиги», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш. (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Qх300.

Илмий раҳбар: Исамидинов Илхомжон Тулаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети,  DSc. 27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Кимсанбаев Хужамурат Хамракулович, биология фанлари доктори, профессор; Буранов Юсуф Худайназарович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Етакчи ташкилот: Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот-институти Қашқадарё филиали.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: буғдойнинг фузариоз илдиз чириш, чанг қора куя ва қаттиқ қора куя касалликларининг тарқалиши ва зарари ҳамда уларга қарши маҳаллий уруғ дорилагич препаратларнинг биологик самарадорлигини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон республикаси шароитида кузги буғдойда учрайдиган фузариоз илдиз чириш, чанг қора куя ва қаттиқ қора куя касалликларининг тарқалиши ва зарари аниқланган;

буғдой ўсимлиги намуналаридан ажратиб олинган фузариоз илдиз чириш касаллигини қўзғатувчи замбуруғларнинг тур таркиби, биоэкологик хусусиятлари аниқланган;

районлаштирилган Краснодарская-99, Андижан-4, Омад, Яксарт ва Саидазиз навлари ва Халқаро ICARDA ташкилоти томонидан тақдим этилган 32 та нав намуналари орасидан 5 та нав намуналари фузариоз илдиз чириш ва қора куя касалликларига чидамлилиги исботланган;

буғдойнинг фузариоз илдиз чириш ва қора куя касалликларига қарши комплекс таъсир этувчи маҳаллий уруғдорилагич препаратларини қўллашнинг мақбул меъёрлари ишлаб чиқилган;

буғдойни фузариоз илдиз чириш ва қора куя касалликларига қарши маҳаллий уруғ дорилагич препаратларининг чет элдан келтирилган препаратларга нисбатан биологик ва иқтисодий томондан самарали эканлиги аниқланган.

буғдой экилишидан олдин фузариоз илдиз чириш, чанг қора куя ва қаттиқ қора куя касалликларига қарши Геркулес 6% с.э.сус. (0,5 т/л) ва Қалқон 60% с.э. (0,5 т/л) уруғ дорилагич препаратлари қўллаш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Буғдойнинг асосий касалликларига қаршикураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

фузариоз илдиз чириш, чанг қора куя ва қаттиқ қора куя касалликларига қарши қўлланилган маҳаллий уруғдорилагичлардан Геркулес 6% с.э.сус. ва Қалқон 60% с.э. препаратлари Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани «Аршан» фермер хўжалигида 36,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 ноябрдаги, 02/023-213-сон маълумотномаси). Натижада гектарига 0,5 т/л меъёрида сарфланган препаратларнинг биологик самарадорлиги 83,3-100 фоизни ташкил этган;

фузариоз илдиз чириш касаллигига қарши маҳаллий уруғдорилагичи Геркулес 6% с.э.сус. Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани «Тазаталаб» фермер хўжалигида 55,6 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 ноябрдаги 02/023-213-сонли маълумотномаси) Бунинг натижасида буғдойдан гектарига 10,2 центнер қўшимча дон ҳосили олинган;

буғдойнинг фузариоз илдиз чириш ва қора куя касалликларига қарши комплекс таъсир этувчи Қалқон 60% с.э. препарати Тошкент вилоятида 30 гектар майдонда жорий этилган («Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятнинг 2018 йил 27 ноябрдаги 03-12/1857-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кузги буғдойдан гектаридан 4,6–6,1 центнергача қўшимча дон ҳосили олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish