Sayt test rejimida ishlamoqda

Максудова Феруза Таировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибадаги постнатал тухумдонлар поликистози синдромининг патогенетик шаклланиши механизми ва унинг коррекцияси», 14.00.16–Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Тib518.

Илмий раҳбар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Зокиров Ёрқин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нажмутдинова Дилором Қамариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тухумдонларнинг постнатал поликистоз синдромини шаклланишини патогенетик механизмларини ўрганиш асосида уни коррекция қилиш усулларини оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

каламушлар гиперандрогенизацияси асосида каламушлардаги ҳомиладорлик кечишининг ўзига хос патогенетик хусусиятлари, пренатал гиперандрогенизацияланган авлодни постнатал ривожланишидаги ўзгаришлари асосланган;

тажриба шароитида тухумдонлар, жигар, буйрак усти бези, ёғ ва скелет мушак тўқималари тузилишининг морфологик ўзига хослигини баҳолаш асосида тухумдонлар поликистоз синдромини ривожланишига пренатал гиперандрогенияни ўрни исботланган;

каламушлардаги қорин ичи гиперандрогенизациясини таъсири орқали тухумдонлар поликистоз синдромини ривожланишида гормонал, углевод ва липид статусини ўзаро боғлиқлиги асосланган;

жигар, тухумдонлар, ёғ тўқимаси, буйрак усти бези ва скелет мушакларининг структурасида морфологик ўзгаришлари гормонал, углевод ва липид дисбаланси билан ўзаро алоқаси экспериментал тухумдонлар поликистоз синдромини репродуктив ва метаболик бузилишлар патогенезидаги ўрни асосланган;

тухумдонлар поликистоз синдромини шаклланишини патогенетик механизмлари асосида касалликда бузилишларини коррекция қилишда метформинни ижобий таъсир механизми асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тажрибада тухумдонлар постнатал поликистоз синдроми шаклланишининг патогенетик механизмлари ва уни коррекциялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Тажрибада тухумдонлар постнатал поликистоз синдромини шаклланиш механизмларини ўзига хослиги ва уни коррекция қилиш» усулубий қўланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 декабрдаги 8н-р/360 -сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма аёлларда тухумдонлар поликистоз синдроми натижасида юзага келадиган бепуштликни олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;

«Cемириш ва аёлнинг репродуктив саломатлиги» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 28 октябрдаги 8m-/160-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида юзага келадиган семирриш, аёлларда андроген гормонларининг миқдорининг ошиши ва ҳайз бузилиши ва бепуштликни олдини олиш механизмларини самарали татбиқ қилишга имконини берган;

тажрибада тухумдонлар постнатал поликистоз синдромини шаклланиш механизмларини ўзига хослиги ва уни коррекция қилиш самарасини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси марказий институтлараро илмий лабораторияси, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник амалиётига, амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 декабрдаги 8н-р/360-сон маълумотномаси). Олинган натижаларини амалиётга жорий этилиши метформинни қўллаш натижасида эркин адрогенлар миқдорининг меъёрлаштирилиши, эстороген гормонининг тикланиши ва бунинг натижасида ФСГ даражасининг ортиши; фолликулаларининг етилиши даражасининг меъёрлашиши орқали тухумдон поликистози билан аёллар сонини камайтириш ва беморлар яшаш сифатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish