Sayt test rejimida ishlamoqda

Стопницкий Амир Александровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сирка кислотаси билан ўткир заҳарланишларда патогенетик асосланган интенсив даво стратегияси ва кечки асоратлар профилактикаси», 14.00.39–Токсикология.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib154.

Илмий маслаҳатчи: Акалаев Рустам Нурмухамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.28.02.2018.Tib.63.01.

Расмий оппонентлар: Лодягин Алексей Николаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор, Матлубов Мансур Муратович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги «Н.В.Склифосовский номидаги тез ёрдам Илмий текшириш институти» федерал давлат бюджет массасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:

Сирка кислота билан ўткир заҳарланишли беморлардаинтенсивдавонинг патогенетик асосланган, замонавий усулини ва кечки асоратлар профилактика усулларини ишлаб чиқиш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

клиник ва лаборатор ҳамда инструментал текширув маълумотларини ўрганиш асосида сирка кислотасидан ўткир заҳарланишларнинг кечки асоратларини прогнозлаш янги шкаласи ишлаб чиқилди.

сирка кислотасидан ўткир заҳарланган беморлар эрта даврларида сусбстрат метаболик дори воситалари сукцинасол ва цитофлавинларни қўллаш самарадорлиги, уларнинг кечки асоратларни олдини олишдаги ижобий роли ҳақида биринчи марта янги маълумот олинди.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сирка кислотаси билан ўткир заҳарланишли беморларда даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Томоқнинг кимёвий куйишининг эрта даврида ташхислаш ва даволаш» ва «Сирка кислота билан ўткир заҳарланишларда ташхислаш ва интенсив даво услублари» номли 2 та услубий қўлланма чоп этилган;

ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, асосан, РШТЁИМ токсикологик реанимация ва токсикология бўлимларига, РШТЁИМ Андижон ва Наманган филиалларининг токсикология бўлимларида  тадбиқ қилинди  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг №8н-д/194 03.10.2018 йилдаги хулосаси). Олинган натижалар қизилўнгач-ошқозон кечки қон кетишлар частотасини 48% дан 20%гача, қизилўнгач чандиқли торайиши 52%дан 31,6%гача, леталлик 2,5 марта камайганлигини кўрсатди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish