Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Дусмурод Абдиназаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ижтимоий хизмат тизимини ривожлантиришнинг этномаданий хусусиятлари», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fal82.

Илмий раҳбар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлар доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар: Умаров Абсалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор; Мухторов Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимининг институционал ривожланишини тизимли-функционал таҳлил этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ижтимоий хизмат кўрсатишда ёрдам олувчиларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда соҳавий тарзда ёндашишнинг афзаллиги очиб берилган;

Ўзбекистонда ижтимоий хизмат тизимини ривожлантиришда этномаданий омилларни инобатга олиш ва касбий фаолият самарадорлигини таъминлашдаги иштироки амалий тадқиқотлар ёрдамида аниқланган ҳамда унинг  ижтимоий  тараққиёт модернизациялашувига ижобий таъсири асосланган;

аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш, ижтимоий мадад олиш маданиятини юксалтиришнинг йўллари (ташкилий, маданий, касбий) очиб берилган;

тадқиқот натижалари асосида ижтимоий хизмат кўрсатиш ходими вазифасининг назарий модели («Жамият – ижтимоий муаммолар – ижтимоий сиёсат – ижтимоий иш мутахассиси – ижтимоий ёрдам олишга муҳтож инсон (гуруҳ) – индивидуал даражада намоён бўлган муаммо – амалий ижтимоий ёрдам кўрсатиш – ижтимоий муносбат»); «Ижтимоий муҳит – мутахассис – ижтимоий ёрдам олишга эҳтиёжманд инсон (гуруҳ) – микромуҳит – амалий ёрдам кўрсатиш – маиший ҳаёт – муаммо – мақсадга эга бўлиш») яратилган ва уни амалиётга татбиқ этиш йўллари асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда ижтимоий хизмат тизимини ривожлантиришнинг этномаданий хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

ижтимоий хизмат кўрсатишда ёрдам олувчиларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда соҳавий тарзда ёндашишнинг афзаллигига оид хулосалардан Мудофаа вазирлигида бажарилган А-087+(А1-124) рақамли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларида мудофаавий онгини шакллантиришнинг илмий-услубий асослари» мавзусидаги амалий лойиҳа фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 3 майдаги 89-03-1665-сон маълумотномси). Илмий хулоса ижтимоий хизмат тизимини ривожлантиришнинг назарий-методологик асосларни бойитишга хизмат қилган;

Ўзбекистонда ижтимоий хизмат тизимини ривожлантиришда этномаданий омилларни инобатга олиш ва касбий фаолият самарадорлигини таъминлашдаги иштироки амалий тадқиқотлар ёрдамида аниқланган ҳамда унинг ижтимоий тараққиёт модернизациялашувига ижобий таъсирига оид хулосалари «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази томонидан ўтказилган социологик тадқиқотларда илк бор экспериментал тарзда амалий синовдан ўтказилган («Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг 2017 йил 31 октябрдаги 01–16/377-сон маълумотномаси). Сўровнома натижалари асосида Ўзбекистон Республикасининг «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишга доир таклифлар тақдим этишга эришилган;

аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш, ижтимоий мадад олиш маданиятини юксалтиришнинг  йўлларига (ташкилий, маданий, касбий) доир хулосалардан Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги ЎРҚ-415-сонли Қонунининг 5-моддасини тайёрлашда, «ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш» бўйича тавсия этган структуравий (назарий) моделидан мазкур қонуннинг 18-моддасига киритилган, жойларда «ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлаш» бўйича диссертация матнида келтирилган этномаданий индикаторлардан ушбу қонуннинг 19-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар Қўмитасининг 2017 йил 24 октябрдаги 04/3-06-90-сон маълумотномаси). Диссертация натижаларининг қўлланилиши амалиётда ижтимоий хизматга муҳтож шахсларни аниқлаш ва уларнинг турмуш ҳолатини баҳолаш, ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторингини олиб бориш учун хизмат қилган;

тадқиқот натижалари асосида ижтимоий хизмат кўрсатиш ходими вазифасининг назарий моделини амалиётга татбиқ этиш йўлларига оид хулосаларидан  Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши фаолиятида фойдаланилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2017 йил 23 октябрдаги 06/602-сон, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2017 йил 3 ноябрдаги 04-13/1775-сон маълумотномалари). Тадқиқот натижалари ижтимоий хизмат тизимининг таркибий қисмларининг функционал томонларининг такомиллаштириш ва амалий ёрдам кўрсатишнинг тармоқлашувини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish