Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаммедова Нилуфар Элибоевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маргарет Дрэббл асарларида аёл образи ва унинг ижтимоий мақомининг ўзига хослиги», 10.00.04–Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fil142.

Илмий раҳбар: Лиходзиевский Анатолий Степанович, филология фанлари доктори, профессор

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017. Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Назаров Бахтиёр, филология фанлари доктори, профессор, академик; Ҳошимова Дилдора, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Маргарет Дрэббл асарларида аёл образи ва ижтимоий мақомининг ўзига хослигига таъсир этган муҳим омилларни аниқлаш ва асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Маргарет Дрэббл ижодига викториан давр адабиёти, ХХ аср иккинчи ярми инглиз адабиётида шаклланган “ўпкаланган ёшлар” гуруҳи ижоди, ишчилар романи, “тор доира”даги мавзуларга урғу берган бадиий асарлар,  аёллар насри ва психологик роман хусусиятлари таъсир этганлиги асосланган; 

инглиз адабиётида вужудга келган аёлнинг янги образи ёзувчи қаҳрамонларининг шаклланишига таъсир ўтказгани ва мавзулари кўламини таъминлаб берганлиги исботланган;

аёл образининг шахс сифатида гавдаланиши ва асарларда унинг ижтимоий мақоми ошганлиги далилланган;

Маргарет Дрэбблнинг “Қизил либосли қиролича” романи асосида Шарқ аёлининг маданий хусусиятлари аниқланган, асарда гавдалантирилган аёл образи ёзувчи ижод маконининг кенгайганлиги ҳамда адибанинг аёлга шахс сифатида ёндашганлиги исботланган;

адиба бадиий маҳоратини белгиловчи бадиий тасвир воситалари саналган метафора ва аллюзияларнинг, асар ғоясини ифодалашда, образларни ишончли тасвирлашда бадиий деталлар бўлмиш психологик, пейзажли, маданий деталларнинг ва қаҳрамонларнинг руҳий оламини очиб берувчи рамзларнинг юксаклиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маргарет Дрэббл асарларида аёл образи ва ижтимоий мақомининг ўзига хослиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Маргарет Дрэббл романларидаги образлар тизими ва адибанинг поэтикасига оид хулосалардан «Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва адабий таъсир» фундаментал илмий тадқиқот вазифасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 2 апрелдаги 3/1255-818-сон маълумотномаси).  Натижада образларнинг асарлар кесими асосида аниқланиши, ёзувчининг бадиий тасвир воситалари ва усуллар орқали образлар хусусиятларини ёритиб бериши мумкинлигига оид замонавий адабиётшунослик талабларидан келиб чиқиб билдирилган фикрлари тадқиқот мазмунини бойитишга хизмат қилган;

Маргарет Дрэббл асарларида яратилган аёл образи ва унинг ижтимоий мақомини аниқлаш ва уларнинг миллий-маданий хусусиятлари ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг давлат адабиёт музейида ташкил этилган «Ўзбек ва дунё адабиётида умумбашарий мавзулар» номли экспозицияни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 2 апрелдаги 3/1255-818-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчи ва томошабинларга инглиз маданияти ва асар таржималари, инглиз аёли образи ва унинг жамиятда тутган ўрни ҳақидаги қимматли маълумотларга эга бўлиш имкониятини яратган;

Маргарет Дрэббл ижодидаги аёл образи унинг шахс сифатида шаклланиш масалалари, адиба асарларининг умумбашарий қийматига оид илмий материаллардан «Маданият ва маърифат» телеканалидаги «Дунё адабиёти» кўрсатувининг бир қатор сонларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканалининг 2018 йил 11 январдаги 02-16/17-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижаларининг эфирга узатилиши мамлакатимиз аҳолисини инглиз адабиётининг замонавий намоёндаси Маргарет Дрэббл асарлари билан чуқурроқ таништириш, уларда акс этган гуманизм ғояларини тарғиб этишга, маънавий маданиятни шакллантиришга хизмат қилган;

Маргарет Дрэббл романларида яратилган аёл образи ва унинг ўзига хос хусусиятларига оид маълумотлар Ойбек уй-музейида ташкил этилган «Ойбек таржимон» бўлимини ва музейнинг илмий-ёрдамчи фондини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 18 июндаги 01-11-008-4245-сон маълумотномаси). Натижада Маргарет Дрэббл ижодида мавжуд бўлган образлар хусусиятлари Ойбек асарларида яратилган қаҳрамонларнинг ўхшашлигига боғлиқ муҳим материаллар ўзбек адабиётининг янги қирраларини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish