Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахраров Бахтиёр Сагдуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиёт йўналишидаги бакалаврларни тайёрлашда “Ахборот хавфсизлиги” курсини ўқитиш методикаси”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1PhD/Ped379.

Илмий раҳбар: Арипов Мирсаид Мирсидикович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc. 28.12.2017.Ped.01.09.

Расмий оппонентлар: Абдуқодиров Абдуқаҳҳор Абдувакильевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Зайниддинов Хакимжон Насриддинович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиёт йўналишида таълим олаётган бакалавриат босқичи талабалари учун “Ахборот хавфсизлиги” курсини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажак иқтисодчи бакалаврларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган “Ахборот хавфсизлиги” курсини ўқитиш концепцияси миллий иқтисодиёт ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий, маъмурий, амалий ва дастурий-техник чораларини қўллашга устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;

“Ахборот хавфсизлиги” курси мазмуни миллий иқтисодиёт ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий ва технологик йўналишлари таркибий бирликларини (“Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари”, “Ахборот хавфсизлигининг комплекс тизими”, “Операцион тизимлар ва уларда ахборот хавфсизлиги”) киритиш асосида  такомиллаштирилган;

курсни ўқитиш методикаси талабалар мотивациясини ошириш ва ижодий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришда тизимли ва таксономик ёндашувларни босқичли жорий этишга йўналтирилган алгоритмларнинг педагогик имкониятлари асосида такомиллаштирилган;

курснинг ўқув-методик таъминоти (интерактив дарс ишланмалари, ўқув қўлланмалар ва ўқув-услубий қўлланма) амалий ўқув фаолиятга йўналтирилган диагностик воситаларни (тушунчаларни назорат қилиш, интерактив кроссворд, мультимедиали блиц-сўров дастурлари) ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Иқтисодиёт йўналишидаги бакалаврларни тайёрлашда “Ахборот хавфсизлиги” курсини ўқитиш методикаси бўйича олинган натижалар ва тавсиялар асосида:

бўлажак иқтисодчи бакалаврларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш,“Ахборот хавфсизлиги” курсини ўқитиш концепцияси, миллий иқтисодиёт ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий ва технологик йўналишлари таркибий бирликларига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус  таълим вазирлигининг 2012 йил 14 мартдаги 107-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Информатика ва ахборот технологиялари\" фани ўқув дастури ва ўқув методик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 20 июндаги 89-03-2337-сон маълумотномаси). Натижада ушбу фан машғулотларининг соатлар бўйича тақсимоти оптималлаштирилиб, курс мавзуларини ўқитишнинг педагогик имкониятларини кенгайтириш ва таълим самарадорлигини ошишига эришилган;

курсни ўқитиш методикасини такомиллаштириш, талабалар мотивациясини ошириш ва ижодий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, тизимли ва таксономик ёндашувларни босқичли жорий этишга йўналтирилган алгоритмларнинг педагогик имкониятларига оид таклифлар асосида курснинг ўқув машғулотлари лойиҳалаштирилган,  “Ахборот хавфсизлиги”, “Ахборот хавфсизлиги бўйича амалиёт”, “Ахборот-коммуникация технологиялари ва улардан фойдаланиш” номли ўқув қўлланмалар нашр этилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 20 июндаги 89-03-2337-сон маълумотномаси). Курс бўйича ишлаб чиқилган дарс ишланмалари, ўқув қўлланмалар иқтисодиёт йўналишидаги бакалавларни тайёрловчи олий таълим муассасаларининг ўқув-методик таъминотининг бойишига ва талабаларда “Ахборот хавфсизлиги” курсининг долзарб йўналишлари бўйича назарий билим, малака ва кўникмалар, касбий компетенцияларни ривожлантиришга хизмат қилган;

курснинг ўқув-методик таъминоти, амалий ўқув фаолиятга йўналтирилган диагностик воситаларни жорий этишга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 30 июндаги 258-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари ахборот тизимида компьютер вирусига ва зарар етказувчи дастурларга қарши ҳимояни ташкил қилиш регламенти”ни ишлаб чиқишда, шунингдек 2013 йил 14 августдаги 651-хс-сонли буйруғига асосан ҳудудий давлат солиқ бошқармалари раҳбар ходимлари учун “Давлат солиқ хизмати органларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш” номли ўқув курсларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 10 январдаги 13-00577-сон маълумотномаси). Натижада давлат солиқ хизмати органлари ахборот тизимларидан ахборот хавфсизлигини таъминлаган ҳолда самарали фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish