Sayt test rejimida ishlamoqda

    АВЕЗОВ Давлат Курбанбаевич “Миокард инфаркти ўтказган беморларда сурункали юрак етишмовчилигини эрта диагностикаси, даволаш ва профилактикаси”(14.00.06)- Тошкент врачлар малакасини ошириш институти (100007, Тошкент шахри, Мирзо-Улугбек тумани, Паркент кўчаси,51.Тел/факс:(+998971) 268-17-44,www.tipme.uz), (диссертация рус тилида).

 

    Илмий маслахатчи: У.К. Камилова

    Иш бажарилган ташкилот: Тошкент тиббиёт академияс

    Расмий оппонентлар: Ю.А.Васюк, Г.Х.Ярмухамедова, Т.А.Абдуллаев

    Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги профилактик тиббиёт Давлат илмий-текшириш маркази

    Диссертация йуналиши: амалий аҳамиятга молик

 

    I. Тадқикотнинг мақсади: миокард инфаркти ўтказган, СЮЕ билан асоратланган беморларда юрак қон-томир тизими ремоделлашуви ва нейрогуморал омилларнинг ўзаро боғлиқлигини ўрганиш ва касаллик прогнозини ҳисобга олган холда эрта диагностика, дифференциал фармакотерапия мезонларини ва касалликнинг авж олиши профилактикаси чораларини ишлаб чиқиш.

    II. Диссертация натижаларининг илмий янгилиги:

   СЮЕ билан асоратланган ИККСли беморларда касалликнинг клиник кечиши, юрак ва томирларнинг ремоделлашув жараёнларини ўзига хос хусусиятлари, нейрогуморал омиллар, ҳаёт сифати кўрсаткичлари комплекс ўрганилган ва МНУП, альдостерон миқдорининг ортиши клиник ҳолатнинг оғирлашуви, жисмоний зўриқишга чидамлилик даражаси (ЖЗЧ), ҳаёт сифати (ҲС) ва касалликнинг авж олишини белгилаши аниқланган;

    СЮЕ мавжуд беморларда юрак ва томирларнинг инфарктдан кейинги ремоделлашуви жараёнлари орасида ЧҚ миокардининг қисқариш қобилиятини пасайиши ва перфузиясининг бузилиши билан тавсифланувчи ҳамда миокард перфузиясининг ҳам ўткинчи, ҳам турғун нуқсонларини пайдо бўлиши ва эндотелийга боғлиқ вазодилятациянинг бузилиши, фон Виллебранд омили даражасининг ошиши билан ифодаланувчи ўзаро алоқаларнинг мавжудлиги кўрсатилган;

    СЮЕни эрта диагностикаси ва авж олишини олдини олиш мезонлари ишлаб чиқилган;

    СЮЕ бўлган беморлар мониторингида ЧҚнинг дисфункцияси, жисмоний фаоллик, нейрогормонал фаолликнинг чегараланиш даражасини ифодаловчи нохуш прогнознинг асосий предикаторлари (ҲФ, чап қоринча диастолик ўлчами (ЧҚДЎ), ЖЗЧ, юрак қоринча ритмининг бузилиши, МНУП ва Ал) аниқланган;

   СЮЕни даволаш комплексига β-блокаторларнинг қўшилиши касаллик-нинг клиник кечиши, инфарктдан кейинги ремоделлашув жараёнларини яхшиланиши билан бир қаторда СЮЕ мавжуд беморларда жисмоний зўриқишга чидамлилик, клиник холат, ҲС ва юрак ичи гемодинамикаси кўрсаткичлари, эндотелий функциялари ва нейрогуморал омилларнинг яхшиланишига олиб келиши исботланган;

    Турли фармакологик хусусиятларга эга бўлган β-блокаторлар – бисопролол ва карведилолни дифферециал қўллаш мезонлари ишлаб чиқилган.

    III. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самарадорлиги. Миокард инфаркти ўтказган беморларда сурункали юрак етишмовчилигини прогнозлаш ва эрта аниқлаш мезонлари соғлиқни сақлаш амалиётига (Ўзбекситон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 18.12.2013й. 83/02-сонли ва 01.07.2014й. 15-сонли хулосалари) татбиқ этилган. СЮЕ бўлган беморларда касалликнинг эрта предикторлари ва прогнозини аниқлаш, даволашни оптималлаштириш натижасида касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш, бемор ҳаёт сифати ва прогнозини яхшилаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish