Sayt test rejimida ishlamoqda

Хидирова Гавҳар Рустамовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш механизмини такомиллаштириш”,  08.00.12–Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Iqt177.

Илмий раҳбар: Аҳмедов Турсун Муҳитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация  бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.05.2018.I.01.11.

Расмий оппонентлар: Назаров Шарофиддин Ҳакимович, иқтисодиёт фанлари доктори; Низомов Аслиддин Бадриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Ургенч  давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик

II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилоятини келажакда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

вилоят иқтисодиётининг нисбий етакчи соҳаси бўлган туризмни муҳим ўсиш омили сифатида ривожлантириш  стратегиясининг услубий асослари такомиллаштирилган;

маҳаллий табиий-иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланган ҳолда вилоятни ўрта ва узоқ муддатда ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;

вилоятда етакчи тармоқ (ўсиш нуқтаси) билан бевосита боғлиқ бўлган янги озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналари, экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, зиёрат ва тиббиёт туризми объектларини жойлаштиришга қаратилган инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

вилоятда номарказлаштириш тизимини қўллаган ҳолда, Бухоро, Ғиждувон ва Когон шаҳарларида махсус кластерларни ташкил қилиш орқали вилоят, туман ва шаҳарлар иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини тартибга солишни такомиллаштириш механизми тавсия этилган;

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижаралар асосида:

вилоят иқтисодиётининг етакчи соҳаси бўлган туризмга асосланган стратегик ривожланиш механизмидан Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 16 августдаги 87-сонли буйруғига кўра мамлакатнинг ва Бухоро вилоятини 2019–2030 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги ММ-6-5/20. Г-62шш-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётда жорий қилиниши вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш услубларини такомиллаштиришга, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишга хизмат қилган;

маҳаллий табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда вилоятни ўрта ва узоқ муддатда ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва мақсадли прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2018 йил 3 декабрдаги 2/6317-сонли баённомасига мувофиқ тадқиқот натижалари вилоятнинг 2030 йилгача ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий концепцияси ҳамда келажакдаги мақсадли кўрсаткичларни (ялпи ҳудудий маҳсулот, экспорт, бандлик) асослашда фойдаланилган (Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2018 йил 5 декабрдаги 2/6352-сон маълумотномаси). Берилган тавсияларни амалиётда қўлланилиши маҳаллий табиий-иқтисодий салоҳиятдан оқилона фойдаланиш, иқтисодий ўсишни таъминлаш ва бандлик муаммоларини ҳал қилиш имкониятини берган;

Бухоро вилоятида ўсиш нуқтаси (туризм) билан бевосита боғлиқ саноат (енгил ва озиқ-овқат), қишлоқ хўжалиги (экологик тоза маҳсулотлар, янги туризм хизматлари бўйича таклифлар инвестицион лойиҳалар портфелини шакллантиришда Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 16 августдаги 87-сон буйруғига кўра фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги ММ-6-5/20. Г-62шш-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда жорий қилиниши вилоятда маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмининг ошишига, экспорт салоҳиятини кўпайтиришга, янги иш ўринларини ташкил қилишга имкон яратган;

вилоят, унинг туманлари ва шаҳарлар иқтисодиёти ҳамда ижтимоий соҳасини бошқаришдаги ўрни, вазифалари ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджет салоҳиятини кўтариш, Бухоро, Ғиждувон ва Когон шаҳарларида махсус туристик кластерларни ташкил қилишга йўналтирилган таклифлар 2019 йилда самарали давлат бошқарув тизимини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги ММ-6-5/20. Г-62шш-сон маълумотномаси), Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2018 йил 3 декабрдаги 2/6317-сон байённомасига мувофиқ маҳаллий бошқарув органлари вазифа ва мажбуриятларини кенгайтириш, номарказлаштириш бўйича берилган таклифлар “Маҳаллий хокимликлар тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасида ўз аксини топган (Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2018 йил 5 декабрдаги 2/6352-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни амалга оширилиши маҳаллий ҳокимликларнинг мустақил фаолият олиб боришга, ташқи ва ички имкониятлардан тўлароқ фойдаланишга, ҳудудий бошқарув тизими самарадорлигини янада оширишга олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish