Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамракулова Наргиза Орзуевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

IУмумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қон тизими касаллиги билан оғриган беморларда йирингли ўрта отитларнинг клиник кечиш хусусиятларини аниқлаш ва комплекс давони такомиллаштириш», 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.PhD/Tib336.

Илмий раҳбар: Хушвакова Нилуфар Журакуловна, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017. Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Тулебаев Раис Кашкенович тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик (Қозоғистон Республикаси)., Шамсиев Джахонгир Фазлитдинович тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Сеул миллий университети (Жанубий Корея).

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқот мақсади: қон касалликлари билан оғриган беморлардаги йирингли ўрта отитларни комплекс даволаш самарадорлигини аниқлашда ташхислаш ва бошқариш тактикасида замонавий ёндошувни такомиллаштиришдан иборат

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

йирингли ўрта отит билан хасталанган сурункали гамабластозли беморларда озон-кислород аралашмаси қўлланилганда, ҳужайралардаги кислород мувозанати тикланади, ҳужайралараро алмашинув яхшиланади ва натижада метаболик жараёнлар жадаллашганлиги аниқланган;

йирингли ўрта отит билан хасталанган беморларда ноғора бўшлиғини чуқур озонлаш натижасида, касалликни антибиотик ва бошқа дори воситалар билан даволаш камайтирилган ва уларнинг зарарли ножўя таъсирларини олди олинган;

гемабластоз билан хасталанган беморларда ноғора бўшлиғининг йирингли жараёнида озон эритмаси қўлланилганда унинг бактериоцид ва фунгицид таъсири ҳамда махаллий даволашдаги самарадорлиги исботланган;

иммунологик маълумотларга асосланиб НКТ-тест натижаси бўйича полиморф ядроли лейкоцитларнинг бактериоцид фаоллиги ташхисланди ҳамда йирингли ўрта отит билан касалланган гемабластозли беморларнинг организмини компенсаторлик имконияти ошганлиги исботланган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

қон тизими касаллиги билан оғриган беморларда йирингли ўрта отитларнинг клиник кечиш хусусиятларини аниқлаш ва комплекс даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Қон касалликлари бўлган беморларда йирингли отитнинг асоратларини олдини олиш ва даволашда азоннинг самардорлиги» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 майдаги 8н-р/134-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма азон орқали қон касалликлари бўлган беморларда йирингли отитнинг асоратларини олдини олиш ва даволашнинг самарадорлигини баҳолаш имконини берган;

«Қон касалликлари бўлган беморларда йирингли ўрта отитни патогенези. Диагностикаси ва даволаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 31 октябрдаги 8н-р/293-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма қон касалликлари бўлган беморларда йирингли ўрта отитнинг патогенезини, диагностикасини ва замонавий даволаш самарадорлигини баҳолаш имконини беради;

«Сурункали лейкоз беморларида йирингли ўрта отитни даволашни оптималлаштириш ва клиник кечишини ўзига хослиги» даволаш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги этик қўмитасида тасдиқланган;

қон тизими касаллиги билан оғриган беморларда йирингли ўрта отитларнинг клиник кечиш хусусиятларини аниқлаш ва комплекс даволашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт маркази, Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар шифохонаси, Самарқанд вилояти гематология бўлими клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 20 апрелдаги 8н-д/83–сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий қилиниши йирингли ўрта отит беморларида ўтказиладиган даволашга комплекс ёндошишни қўллаш йирингли ўрта отитни даволаш муддатини қисқартиришга ва сурункали гемабластозларда касалликнинг бактериал зарарланиш даражасини камайтириш имконини берган, шунингдек, даволашнинг самарадорлигини ошириш, турғун ремиссияни ривожланиши ва асоратларини олдини олишга шароит яратганлиги исботланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish