БЕКМЕТОВА Феруза Матсапаевна: «Нобарқарор стенокардияли беморларда магистрал артериялар структуравий-функционал ўзгаришларининг ўзига хослиги ва гиполипидемик терапиянинг фармакогенетик жихатлари»(14.00.06) –кардиология. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти (100007, Тошкент, Паркент кўч., 51. Тел/факс: 268-17-44; info@tipme.uz ), (диссертация рус тилида).

 

    Илмий  маслаҳатчиКурбанов Р.Д .                                                                                                                         

    Иш бажарилган муассаса: Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази

    Расмий оппонентлар: А.Л.Аляви, А.Г.Гадоев, Г.Х.Ярмухамедова        

    Етакчи ташкилот: Россия кардиология илмий-ишлаб чиқариш  комплекси

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади:магистрал артерияларнинг структуравий-функционал ўзгаришларини, атеросклероз биомаркерларини, номуқим стенокардияли беморлар ҳаёт прогнозини ва хавф-стратификацияси имкониятларинилипидтранспорт тизими генлар полиморфизмига кўра  ўзига хос хусусиятларини ўрганиш.

     II.  Диссертация натижаларининг илмий янгилиги:

    илк маротаба ўзбек миллатига оид ЮИК беморларида липидтранспорт тизимидаги аллеллар ва генетик полиморфизмларнинг тақсимланиши ўрганилган;

    илк маротаба номуқим стенокардияли (НС), ЮИК оилавий анмнези бор беморларда липидтранспорт тизими оқсилларнинг «жароҳатловчи» алелларининг тўпланиши кўрсатилди: Апо А1 гени G-A полиморфизми «А» (М1-) ва Aпо Е генининг «ε4» аллеллари. Бунда «ε4» аллели ташувчи беморларда ПЗЛП ХС, В Аполипопротеин,  Апо В/Апо А ва ўта сезувчан С-реактив оқсиллари ўзаро боғлиқлиги нисбатан юқори кўрсаткичда эканлиги аниқлангани ҳолатида, НС беморларида А-аллели ташувчилиги ташимайдиганларига нисбатан  ПЗЛП ХС даражасининг пасайиши билан кузатилган;

      илк маротаба фармакогенетик жиҳатда НСли беморларда Апо Е гени «ε4» алели ташувчанлиги паст зичликдаги липопротеидлар холестерини (ПЗЛП ХС) зарур даражасига етиш учун симвастатин миқдорини оширишни талаб этиши аниқланган;

      илк маротаба Апо Е гени «ε4» аллели ва Апо А1 гени А-аллели «жароҳатловчи» аллелларини ташувчанлик стенокардияли беморларда бир йил давомида реваскуляризация хавфи суръатини кучайтирилган;

    илк маротаба шу нарса аниқландики, ҳеч бўлмаганда бир дона липидтранспорт тизимининг «жароҳатловчи» аллелини ташувчанлик, уйқу артерияларида атеросклеротик пилакчанинг мавжудлиги ва Петерсон эгилувчан модулининг (Ер А) ошишини бир йил давомида НСли беморларда юрак-қон томир касалликлари оғирлашуви хавфига салбий таъсир кўрсатилган.

    III. Диссертациянинг aмалиётга жорий этилган натижалари ва уларнинг самарадорлиги:  Амалга оширилган тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази, Тошкент вилояти кардиология диспансери ва Тошкент тиббиёт академиясининг бўлимларига тадбиқ қилинди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 09.01.2014 йилдаги 84/06 рақамли хулосаси). Бунда ЮИК беморлар диагностикаси сифати яхшиланди ва иқтисодий самара кўрсатилди.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш