Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмурадова Муштарий Фахрутдин қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қутадғу билиг» лексикаси», 10.00.05–Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fil274.

Илмий раҳбар: Дадабаев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Хусанов Нишонбой Абдусатторович, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти

Диссертация йўналиши:  назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади «Қутадғу билиг»даги сўзларнинг статистик таҳлилини амалга ошириш, уларни тарихий-этимологик, лексик-семантик, функционал-стилистик жиҳатдан ўрганиш, достон матнига хос лексик бирликларни ажратиш, асар бадиийлигини таъминлаган лексик воситаларнинг эмоционал-экспрессив хусусиятларини ёритишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«Қутадғу билиг»даги ўз ва ўзлашган қатлам лексикасининг статистик таҳлили асосида  туркий лексемалар 84 %ни ташкил этиши исботланган;

туркий сўзларнинг ҳозирги ўзбек адабий тили ва ўзбек шеваларига муносабaти асосланган ҳамда qonuq, yitьr, bцrk, iŋдk, љatu, ǯiиa сингари лексемаларнинг ҳозирги ўзбек шеваларида фаол қўлланиши аниқланган;

асар лексикаси ижтимоий-сиёсий, дипломатия, тиббий, ҳарбий, савдо-сотиқ сингари 32 та семантик гуруҳга мансублиги аниқланган;

лексемаларнинг денотатив маънодан ташқари эмоционал-экспрессив вазифаларда келиши, метафора, метонимия, синекдоха каби кўчим турларининг асар бадиятини таъминлашдаги ўрни, муаллиф услубига хос ўхшатишлар, парафразалар асосланган; 

лексемаларнинг шакл ва маъно муносабатига доир кўринишлари, cинонимларнинг маънони даражалаб ифодалашдаги аҳамияти, омонимларнинг яширин маъноларни англатишдаги ўрни, антонимларнинг контраст тасвир усулидаги аҳамияти асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

«Қутадғу билиг» лексикасининг тарихий-этимологик, функционал-стилистик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

асар матнидаги тарихий сўзлар, диалектизмлар ва мифологик лексикага оид туркий луғавий бирликлар маънолари изоҳидан, халқ достонларида қўлланган эпик номлар, самовий ёритқичлар – ой, қуёш ва юлдуз билан боғлиқ лингвистик қарашлардан «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасининг эллик тўртинчи («Тўлғаной»: достонлар) жилдига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2017 йил 21 июндаги  89-03-2353-сон  маълумотномаси). Илмий натижалар Фозил Йўлдош ўғли томонидан куйланган «Тўлғаной» достони матни юзасидан луғат тузиш ва илмий изоҳлар ёзишда манба бўлиб хизмат қилган.

«Қутадғу билиг» лексикасидаги ўз ва ўзлашган қатлам ҳақидаги натижалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилган А-1-61 рақамли «Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш» мавзусидаги амалий грант асосида ўқув-услубий қўлланмаларнинг аудиокитоб шаклидаги нусхаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 3 июлдаги 89-03-2488-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ўз ва ўзлашма қатлам нисбати белгиланган, туркий сўзларнинг миқдори аниқланиб, лойиҳа материаллари янги илмий манба ва қарашлар билан бойиган;

«Қутадғу билиг»да қўлланган, ҳозирда архаик сўзга айланган baгпrsaq «марҳаматли», ersпg «ботир», arпг «пок, тоза», alиaq «саховатли, юмшоқ кўнгил» каби лексемалар семантикаси бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Бедорлик» дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг 2018 йил 25 июндаги 0218-1-115-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, маънавий-маърифий қиймати такомиллашган;

«Қутадғу билиг»да келтирилган архаик сўзлар маъноси талқинларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканалида эфирга узатилган «Тил зийнати» кўрсатувининг «Ўтмиш сабоқлари» рукнини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телерадиоканалининг 2018 йил 26 июндаги 02-16-348-сон маълумотномаси). Натижада «Қутадғу билиг» матнининг бадиий хусусиятлари орқали ушбу кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, кўрсатув материаллари янги манбалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish