Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонов Журабек Ёрқул ўғлининг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат ва халқ ўртасида самарали мулоқотни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Siyos16.

Илмий маслаҳатчи: Муминов Алишер Гаффарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.S.01.08.

Расмий оппонентлар: Равшанов Фазлиддин Равшанович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ирназаров Қудрат Тўғонович, тарих фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот:Тошкент давлат шарқшунослик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат билан халқ ўртасида самарали мулоқотни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«фуқаролик мулоқоти», «давлат – фуқаро» ва «давлат – фуқаролик жамияти институтлари – фуқаро» мулоқот модели тушунчаларининг замонавий мазмуни очиб берилган, фуқаролик жамияти глобаллашув ва ахборотлашув парадигмаларининг сиёсий-коммуникатив характери асосланган;

ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни муҳокама қилиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш учун краутсорсинг технологияларни қўллашга оид таклифлар ишлаб чиқилган;

фуқаролик жамияти институтлари самарадорлигини баҳолаш ижтимоий мониторинг методикаси ишлаб чиқилган;

миллий ННТ фаолиятини либераллаштириш орқали давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги муносабатларнинг шаффофлигини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;

давлат ва халқ ўртасидаги мулоқотни таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини кенгайтириш учун ижтимоий шериклик тўғрисида меморандумлар тузиш, ахборот таҳлилининг замонавий усулларидан фойдаланиш, PR-технологияларни жорий қилиш, «йўл хариталаш» стратегиясидан фойдаланиш каби оптималлаштиришнинг инновацион механизмлари ишлаб чиқилди.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Давлат ва жамият ўртасида самарали мулоқотни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«фуқаролик мулоқоти», «фуқаролик жамияти институтларининг мулоқотлик имкониятлари», «давлат – фуқаролик жамияти институтлари – фуқаро» мулоқот модели каби тушунчаларнинг илмий муомалага киритилиши Шотландиянинг Глазго университети томонидан эътироф этилган (Шотландия Глазго университетининг 2018 йил 22 декабрдаги маълумотномаси). Мазкур тушунчалар фуқаролик жамиятининг замонавий сиёсий-коммуникатив масалаларини ўрганишда муҳим илмий аҳамият касб этиб, сиёсий технологияларнинг тармоқли характерини очиб беради ҳамда сиёсий фанлар соҳасида янги тадқиқотлар ўтказиш имконини берган;

сиёсий партиялар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга оид таклифлар асосида партиялар томонидан илгари сурилган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқишга оид замонавий, Ўзбекистон шароитига мослаштирилган, сиёсий технологияларни қўллашга, мамлакатимиз партиявий тузилмалар ижобий имижи шаклланиши ва аҳоли томонидан сиёсий партияларга бўлган ишончнинг ортишига кўмаклашган (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг 2018 йил 24 июльдаги 01-27/758-сон маълумотномаси). Краутсорсинг асослари қўлланилиши меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамасига сиёсий партияларнинг экспертлари ва электоратнинг фаол вакилларини кенг жалб қилишга хизмат қилган;

фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ўзликни англаш жараёни мониторингини олиб бориш юзасидан илгари сурилган методик таклифлар Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ахборот-таҳлилий фаолиятининг Комплекс дастурига киритилган ҳамда “Фуқароларнинг сиёсий, ҳуқуқий ва ўзликни англаш жараёни мониторинги”ни ўтказишда қўлланилди. (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2018 йил 18 майдаги 03-190-сон маълумотномаси). Мазкур методика мамлакатимизда фаолият юритаётган фуқаролик жамияти институтлари рейтингини шакллантиришда, уларнинг истиқболдаги ривожланиш “йўл хариталари” ишлаб чиқилиши ва жорий этилишида кўмаклашди, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси ва давлат билан халқ ўртасида мулоқот даражасини оширишга хизмат қилган;

мамлакатимиз нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш, адлия, солиқ ва бошқа назорат органлари томонидан ННТлар фаолиятини текширув жараёнининг шаффофлиги, муддат, шарт ва даврийлигининг аниқ тартиби ҳамда текширувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаштириш, ННТлар фаолияти устидан давлат назорати тизимини эркинлаштириш юзасидан таклифлар берилди (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари ассоциациясининг 2018 йил 3 августдаги 04-06/247-02-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар муҳим ижтимоий масалалар билан шуғулланадиган ННТлар фаолиятини кенг ёритиш учун кўмак механизмларини шакллантириш, аҳоли ўртасида кўнгилли ва хайрия ишларини оммалаштириш, ижтимоий реклама ва ижтимоий аудит билан шуғулланиш, давлат муассасаларига кадрлар танлаш ва давлат хизматига жалб қилиш жараёнида ижтимоий шериклик тизимини йўлга қўйиш каби механизмлардан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари ассоциацияси амалиётида кенг фойдаланиб келинмоқда;

ижтимоий назорат механизмларини кенгайтириш ва унда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш хусусидаги таклифлар Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия фонди томонидан фойдаланиб, давлат ва фуқаролар ўртасида Республика Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши фаолияти самарадорлигини оширган ҳамда жамият ҳаётида маҳалланинг иштирокини кенгайтириш юзасидан янги ёндашувлар шаклланишига кўмаклашган (Республика Фуқароларни ўзини ўзи бошқари органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгашининг 2018 йил 13 сентябрдаги 02-01/493-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, ижтимоий шериклик тўғрисидаги меморандумлар тузиш, аҳоли билан ишлаш жараёнида замонавий PR-технологияларини амалиётга жорий қилишга хизмат қилиб, Республика кенгашининг минтақавий семинарлар ташкил этишда ўқув материаллари сифатида кенг фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish