Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоиров Бобур Акбаровичнинг

фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Келоид чандиқларининг патогенетик механизмлари, уларни комплекс даволашни такомиллаштириш», 14.00.11–Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib484.

Илмий раҳбар: Сабиров Улуғбек Юсупханович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Хаитов Кахрамон Нажмитдинович, тиббиёт фанлари доктори; Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: келоид чандиқлар ривожланишининг патогенетик механизмлари асосида комплекс даволашни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

келоид чандиқлар билан хасталанган беморларда IL–6 гени (G–174C) полиморфизмининг С/С гомозиготаси ҳамда TGFβ1 гени (Arg25Pro) полиморфизмининг Pro/Pro гомозиготаси учрашини назорат гурухига қараганда яққол намоён бўлиши хуснбузар ўрнида патологик коллаген ривожланиш хавфи исботланган;

келоид чандиқ билан хасталанган беморларда металлопротеиназа тўқима ингибитори концентрациясининг ишончли ошиши ва матрикс металлопротеиназа синтезининг пасайишига жавобан хуснбузардан кейин келоид чандиқлар шаклланиши исботланган;

келоид чандиқли беморларда супероксиддисмутазанинг ишончли пасайиши беморлар организмида оксидатив зўриқиши ҳисобига жавобан антиоксидант тизимнинг ушбу бўғими мобилизацияси юзага келиши асосланган;

келоид чандиқлар билан оғриган беморларда ўтказилган генетик ва иммунофермент таҳлиллар асосида касалликни ривожланиш хусусиятлари аниқланган, ҳамда патогенетик асосланган комплекс терапевтик даволаш тизими такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Келоид чандиқларининг патогенетик механизмлари, уларни комплекс даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Келоид чандиқларни ташхислаш ва даволашга замонавий ёндошув» услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 октябрдаги 8н-д/227-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма хусунбузардан кейинги тери юз соҳасида юзага келадиган чандиқларни ташхислаш ва самарали даволаш тизимини такомиллаштириш имконини берган;

келоид чандиқларининг патогенетик механизмлари, уларни комплекс даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, шунингдек, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятлари тери-таносил диспансерлари клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 8 январдаги №8н-з/2-сонли маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши тиббий ёрдам сифатини оширади, шунингдек, ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни қўллаш орқали келоид чандиқлари бўлган беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда беморларнинг амбулатор шароитда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish