Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Умидахон Рахмановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кверцетин ва хаплогенин-7-глюкозидни митохондрияда энергия, фосфолипид алмашинувига ва липидларнинг перекисли оксидланишига таъсири», 03.00.08–Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/B29.

Илмий раҳбар: [Алматов Карим Тажибаевич], биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.30.08.2018.B.02.08.

Расмий оппонентлар: Матчанов Азат Таубалдиевич, биология фанлари доктори, профессор; Ахмеров Рашид Носипович, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кверцетин ва хаплогенин-7-глюкозидини жигар митохондрияларининг нафас олиши ва оксидланишли фосфорланишига, АТФ-синтаза ва НАДН-оксидаза фаолликларига, фосфолипидлар алмашинуви ҳамда липидларнинг перекисли оксидланишига таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

этанолда эритилган кверцетин глутамат субстратли оксидланишли фосфорланиш (ОФ) жараёнини глицеринда эритилганига нисбатан кескин пасайтириши, аммо ОФ кўрсатгичларини ошириши аниқланган;

митохондрияларни гипоксия ва ишемия шароитида (37 0С) сақлаганда ротенонга сезгир НАДН-оксидаза фаоллиги пасайиши, ротенонга сезгир бўлмаган НАДН-оксидаза фаоллиги ошиши, кверцетин (20 мкг/мг оқсил) мембрана стабилловчи таъсир кўрсатиши аниқланган;

ЛПО жараёнларида лизофосфатидилэтаноламин ва фосфатидилэтаноламин миқдори камайиши, фосфатидилсерин, лизофосфатидилхолин, шунингдек фосфатид ва лизофосфатид кислоталарининг миқдорини ортиши каби бузилишларни кверцетин қайта тикланишини таъминлаб, 20 мкг/мг оқсилга нисбатан кверцетин мембраностабилизатор хоссасини намоён қилиши аниқланган;

хаплогенин-7-глюкозид митохондрияларда АТФ синтазанинг фаоллигини ошириши, НАДга боғлиқ субстратларнинг оксидланишида ФАДга боғлиқ субстратларга нисбатан АТФ кўпроқ синтезланиши, фосфатидилхолин ва фосфатидилинозитларнинг миқдорини оширииши, мембранани стабилловчи таъсири исботланган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Кверцетин ва хаплогенин-7-глюкозидни митохондрияда энергия, фосфолипид алмашинувига ва липидларнинг перекисли оксидланишига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:

кверцетин ва хаплогенин-7-глюкозид флавоноидларининг митохондрия функционал фаолликларига самарали таъсири бўйича олинган натижалар Сургут давлат университетининг «Ханти-Мансийск автоном округидаги ёввойи ўсимликлар полифенолларини ажратиб олиш, идентификация қилишнинг инновацион технологиялари ва уларни гепатопротектор ҳоссаларини шимолнинг ёшга боғлиқ касалликларида тадқиқ қилиш» мавзусидаги лойиҳаси доирасида полифенол бирикмаларни антиоксидант ва гепатопротектор таъсир механизмларини ёритишда фойдаланилган (Сургут давлат университетининг 2019 йил 11 февралдаги 12-03/330-сон маълумотномаси). Натижада флавоноид бирикмаларининг структуравий хоссалари асосида юқори биологик фаолликка эга бўлган янги полифенолларни ажратиб олиш, идентификациялаш ва гепатопротекторлик хусусиятларини тадқиқ қилишни инновацион ишланмаларини ишлаб чиқиш имконини берган;

кверцетиннинг самарали таъсир механизмларини ва структурага боғлиқ биологик фаолликларини митохондрия моделларида қўлланилиши ФА-Ф7-Т-184 рақамли «Ўзбекистон флораси ўсимликларининг фенол бирикмалари ва терпеноидлари кимёси»мавзусидаги фундаментал лойиҳасида геран туркумига кирувчи Geranium charlesi ва Geranium pusillum ўсимликларидан ажратиб олинган бирикмаларни цитопротектор, гиполипидемик, антимикроб хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 16 январдаги 4/1255-93-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий ўсимликлардан ажратиб олинган фенол бирикмалар ва терпеноидларнинг юқори гепатопротектор ва гиполипидемик фаолликларини намоён қилиши ҳамда Geranium туркумидан ажратиб олинган бирикмалар асосида антигипоксик хусусиятинини намоён қилган «Геранил» препаратини яратиш имконини берган;

митохондрияларни гипоксия ва ишемия шароитида сақлаганда ротенонга сезгир НАДН-оксидаза фаоллигининг ўзгаришларига, биоэнергетик жараёнларга ва митохондрия мембранаси липидларини пероксидланиш жараёнларига кверцетин ва хаплогенин-7-глюкозиднинг таъсир механизмларини тавсифлашда VetVittles компаниясининг мақсадли илмий тадқиқотида фойдаланилган (VetVittles компаниясининг (АҚШ) 2019 йил 16 январдаги маълумотномаси). Натижада турли касалликларда митохондриянинг функционал кўрсаткичларига полифенол бирикмаларни таъсирини аниқлаш ва цитопротектор ҳоссаларини тавсифлаш имконини берган;

кверцетиннинг жигар митохондриялари мембранаси фосфолипидлар бузилишини қайта тиклаш ҳамда АТФ-синтаза фаоллигини ошириш хоссалари ФА-А10-Т086 рақамли «Алкоголизм ва унга боғлиқ асоратларни даволаш ва олдини олишнинг янги услубларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида кверцетин юрак ва силлиқ мускул ҳужайралари функционал фаоллигини нормада ва алкоголдан заҳарланиш ҳолатида коррекция қилишда ҳамда кверцетин эритроцитларнинг гемолитик барқарорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 28 январдаги 4/1255-190-сон маълумотномаси). Натижада кверцетин флавоноиди бошқа бирикмаларга нисбатан нерв ва мускул ҳужайраларида турли хил медиатор тизимлари ҳолатини нормада ва алкоголдан заҳарланиш шароитида қайта тиклаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish