ИСМАИЛОВ Ровшан Исраилович: «Тўқимачилик толалари хоссаларини бошқариш учун катион сирт-фаол моддалар» (02.00.11) – Умумий ва ноорганик кимё институти (100170, Тошкент, Мирзо Улуғбек кўч., 77а. Тел: 262-56-60, e-mail: ionxanruz@mail.ru) (диссертация рус тилида).

      

       Иш бажарилган ташкилотлар: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти, Тошкент кимё-технология институти

       Расмий оппонентлар: С.С.Хамраев, С.Н.Аминов, В.О.Кудышкин

       Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети

       Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади ҚМ КСФМлардан ЮМ КСФМни олишни нисбатан паст ҳароратда комплекс-радикал полимерланишни донор-акцептор иницирлаш жараёнининг қонунияти ва механизмини ўрганиш, ҚМ, О ва ЮМ КСФМларни тўқимачилик толалари хоссаларини бошқаришда самарали модификатор сифатида қўллашдир.

    II. Диссертация натижаларини илмий янгилиги:

реакцион қобилятли галоидсақлаган мономерлар билан аминобирикмалар таъсири натижасида галоидларнинг амино гуруҳлар билан нуклеофил алмашиниш реакцияси содир бўлиши натижасида илгари синтез қилинмаган ўн иккита ҚМ КСФМларни ҳосил бўлиши исботланган;

кинетик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, молекуланинг асосий ва ёнаки занжирларидаги алкил углеводородли -СН3, -С2Н5, -С3Н7 радикалларнинг катталашиши билан, Cl-, Br- ионларининг J- ионларига ўтишида реакция тезлиги сустлашади ва СФМнинг тола модификатори сифатидаги таъсир этиш эффекти пасаяди;

мицелла ҳосил бўлиш критик концентрациясининг ҚМ КСФМ углеводород радикалининг узунлиги билан турли ионларга (хлор, бром, йод) миқдорий боғлиқлиги, шунингдек ЮМ КСФМ ёнаки радикалларининг узунлигининг пластификация хоссаларига боғлиқлиги аниқланди;

биринчи маротаба комплекс-радикал полимерланишни донор-акцептор механизми асосида  ҚМ КСФМдан ЮМ КСФМни олишни хона ва ундан паст ҳароратда амалга ошириш мумкинлиги кўрсатилди; бундай ёндашув ҚМ КСФМ полимерланишини иницирлаш жараёнида иштирок этиши натижасида синтез қилинган ЮМ КСФМ макромолекуласини таркиби ва тузилишини бошқаришга  ва ҚМ КСФМ полимерланиши учун маълум даражада шароит яратиши мумкинлиги исботланди;

ҚМ СФМ билан персульфат калий инициатори орасида сувли муҳитда комплекс ҳосил бўлиш жараёни ўрганилган, комплекснинг ҳосил бўлиши ва диссициланишининг баъзи вариантлари келтирилган. β-метакрилоилэтил-N, N-диметилметиленкарбокси­аммонийиодид билан акрилонитрилнинг кимёвий модификациясида комплексларни парчаланиши натижасида ҳосил бўлган радикаллар сополимерланиш жараёнида фаол марказлар сифатида иштирок этиши ўрганилган;

ЮМ СФМ макромолекулалари билан табиий толаларни функционал гуруҳлари орасида донор-акцептор таъсирлашуви ҳисобига уларни хоссаларини самарали бошқариш усули ишлаб чиқилди;

нисбатан паст ҳароратда комплекс-радикал полимерланиш усулида ПАН-толасини ҚМ КСФМ билан кимёвий модификацияси амалга оширилди ва хоссалари яхшиланган кимёвий модифицирланган ПАН-толаси диацетат толаларини физик модифицирлашда қўлланилди. Бунда толанинг термодинамик, структур-механик, реологик хоссалари яхшиланган тола олинган.

    III. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган натижалари ва уларнинг самарадорлиги: Жун толаларини ЮМ КСФМ асосидаги сувда эрийдиган полимер композициялари билан эпиламлаш бўйича технологик регламент (16.02.2010 й.) тасдиқланган ва  90 млн. сўм иқтисодий самара билан «Хива гилам» АЖда тадбиқ қилинган («Узбекенгилсаноат» ДАКнинг 24.11.2014 йилдаги жорий қилинганлиги тўғрисидаги № ДМ-12-3600-сонли маълумотномаси).

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш