Sayt test rejimida ishlamoqda

Палваниязов Алишер Юсупбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ёш оилаларнинг барқарорлик омиллари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 22.00.02–Ижтимоий тузилиш, ижтимои институтлар ва турмуш тарзи социологияси (социология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD//Sots32.

Илмий раҳбар: Ганиева Марифат Хабибовна, социология фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар: Умаров Абдусалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор; Камалова Хатира Сабировна, социология фанлари номзоди, доцент;

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ёш оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигининг омилларини асослаб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қадриятлар ва авлодлараро муносабатлардаги ўзгаришларнинг оила институти стереотипларининг заифлашувига таъсири очиб берилган ҳамда оиланинг персоналитар, ижтимоийлашув  функциялари асослаб берилган;

оилада эр-хотин иттифоқи, ота-оналар ва болалар ўртасидаги алоқанинг заифлашуви, хўжалик юритишнинг парчаланиши «муаммоли», «зиддиятли», «таназзулли»  ёш оилалар вужудга келишининг омиллари эканлиги очиб берилган;

мультидисциплинар назарий ёндашувлар ва эмпирик тадқиқотлар уйғунлигида «замонавий ёш оила» модели ишлаб чиқилган, унинг глобал ва локал  хусусиятларининг ўзаро алоқадорлиги илмий жиҳатдан асосланган;

Қорақалпоғистонда ёш оилалар барқарорлигини таъминловчи институционал компонентлар, механизмларни такомиллаштириш учун давлат ва жамият институтларининг компенсаторлик вазифасини кучайтиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда ёш оилаларнинг барқарорлик омилларига оид таклифлар асосида:

қадриятлар ва авлодлараро муносабатлардаги ўзгаришларнинг оила институти стереотипларининг заифлашувига таъсири очиб берилган ҳамда оиланинг персоналитар, ижтимоийлашув функцияларига оид хулосалардан Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон бўлимининг 2016 йил 5 февралда қабул қилинган «Маҳаллаларда оилаларни маънавий қўллаб-қувватлаш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш»га доир чора-тадбирлар дастурининг 2, 5, 7, 8, 10, 14, 15, 16-бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлим бошқарувининг 2016 йил 9 сентябрдаги 1-3/195-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши ёш оилаларга ғамхўрлик, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини таъминлашга хизмат қилган;

оилада эр-хотин иттифоқи, ота-оналар ва болалар ўртасидаги алоқанинг заифлашуви, хўжалик юритишнинг парчаланиши «муаммоли», «зиддиятли», «таназзулли»  ёш оилалар вужудга келишининг омилларига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ишлар режасининг 3-«Оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, уларнинг маънавий ва маданий ривожланиш даражаларини ошириш, ижодий потенциалини кўтариш, замонавий билимларни эгаллаш имкониятларини кенгайтириш» номли бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг 2016 йил 27 сентябрдаги 11-09/26 сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши жойларда оила маънавиятини юксалтириш, оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги тушунтириш ишларини самарали олиб бориш имконини берган;

мультидисциплинар назарий ёндашувлар ва эмпирик тадқиқотлар уйғунлигида «замонавий ёш оила» модели ишлаб чиқилган, унинг глобал ва локал  хусусиятларининг ўзаро алоқадорлигига ҳамда Қорақалпоғистонда ёш оилалар барқарорлигини таъминловчи институционал компонентлар, механизмларни такомиллаштириш учун давлат ва жамият институтларининг компенсаторлик вазифасини кучайтиришга оид тавсиялардан 2016 йилда чоп этилган «Социологиянинг назарий-методогик муаммолари” номли ўқув қўлланманинг «Замонавий жамиятнинг ижтимоий тузилмаси” мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 4 декабрдаги 89-03-4195-сон маълумотномаси). Илгари сурилган илмий хулосалар Ўзбекистонда ёш оилаларнинг барқарорлигини таъминлашда ҳамда ўқув қўлланманинг назарий-методологик асослар билан бойитишга хизмат қилган;

Қорақалпоғистонда ёш оилалар барқарорлигини таъминловчи институционал компонентлар, механизмларни такомиллаштириш учун давлат ва жамият институтларининг компенсаторлик вазифасини кучайтиришга оид тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан таълим муассасаларида ёшларни турмушга тайёрлаш, эрта нигоҳнинг салбий оқибатлари, репротуктив саломатлик масалалари буйича билим даражаси ва кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилган  «Маънавият оиладан бошланади», «Оилавий тарбия: тажриба ва келгуси вазифалар», «Оила жамиятнинг муҳим буғини» мавзусидаги семенарларни ўтказишда фойдаланилган. Шунингдек, ушбу хулосалардан марказни ишлар режасининг «Оилаларнинг ижтимоий-маънавий муҳитини соғломлаштириш, бола тарбиясида ота-онанинг ўрни ва оилалар маънавиятини ошириш» номли бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг 2019 йил 12 февралдаги 154-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижаларининг қўлланилиши ёш эр-хотинлар ўртасида учраб турадиган ҳар хил зиддиятларни аниқлаш, ўрганиш, таҳлил этиш ва олдини олишда, ёш оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишда ҳамда жамиятда оилавий ажримлар сони камайишига эришишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish