Sayt test rejimida ishlamoqda

Локтева Надежда Михайловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «XXХХI асрлар бўсағасида Америка адабиётида “оилавий хроника” жанри (Энн Тайлер ва Жулия Альварес ижоди асосида)», 10.00.04–Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fil.46.

Илмий раҳбар: Лиходзиевский Анатолий Степанович,филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанларидоктори, профессор; Низамова Мунира Низомовна, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.

II. Тадқиқотнинг мақсади: XX–XXI асрлар бўсағаси АҚШ адабиётида “оилавий хроника” жанрининг хусусиятларини Жулия Альварес ва Энн Тайлер ижоди мисолида ёритиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Россия ва АҚШ адабиётшуносларининг оилавий хроника жанри, унинг генезиси ва тараққиёти хусусидаги назарий қарашларидаги «family saga», «family chronicle» ва «семейная хроника» ўртасидаги  фарқлар исботланган;

оила хроникаларида оиланинг бир неча авлоди ҳаёти, шахснинг индивидуал муаммолари, персонажларнинг маънавий, психологик изланишлари тасвирланиши ва гуманизм ёқланиши каби типологик ўхшашликлар билан бирга Э.Тайлер асарларида Америка оилаларининг парчаланиши, Ж.Альварес дилогиясида эса, аксинча, иммигрантларнинг АҚШ ҳудудида жипслашиши бош мавзу эканлиги тўғрисидаги принципал фарқлар исботланган;

адибалар асарларида оила анъаналари, ижтимоий-этик муаммолари қаҳрамонлар характерларидаги ижобий ва салбий ўхшашлик ҳамда фарқлар асосланган, ижтимоий муҳит персонажлар табиатининг шаклланишига таъсир кўрсатиши далилланган;

Э.Тайлер ва Ж.Альварес романларининг персонажлари оилаларининг Америкача анъаналарни англаши ва ўзга маданиятли жамиятга қўшилишлари жараёнида турфа ўзгаришларни бошдан кечиришлари тўғрисидаги бадиий концепция асосланган;

XX–XXI асрлар бўсағаси АҚШ адабиётида оила мавзусида асарлар яратаётган ёзувчиларининг янги авлодининг пайдо бўлиши, бунинг натижасида уларнинг қаламига мансуб оила хроникаларида Америка муҳожирларининг ҳаёти тасвирланиши аниқланган.  

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Замонавий Америка адабиётининг икки йирик вакили Энн Тайлер ва Жулия Альварес ижодини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:

американизм ва бадиий таржима услуби билан боғлиқ муаммолар тасвири натижаларидан А-1-209 рақамли “Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув асосида магистратура ихтисосликлари учун назарий фанлар бўйича инглиз тилида дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларини яратиш ва лингвистик атамаларнинг ўзбекча-инглизча-русча луғатини яратиш” мавзуидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 21 февралдаги 89-03-808-сон маълумотномаси). Диссертация материаллари “Маданиятлараро мулоқот” ва “Бадиий матн стилистикаси” ўқув қўлланмаларининг назарий ва амалий жиҳатларини яратишда ҳамда турли луғат ва дарсликларни тузишда “оилавий хроника” жанрининг ўзига хос хусусиятларини яхшироқ ёритишга ёрдам берган;

Э.Тайлер ва Ж.Альварес ижоди, дунёқарашни тасвирлаш маҳоратидаги ўзига хос усуллар бўйича олинган натижалардан Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг “Ўзбекистон ва жаҳон адабиётида умуминсоний мавзулар” номли экспозициясида фойдаланилган (ЎзР Фанлар Академиясининг 2018 йил 17 апрелдаги 311255-979-сон маълумотномаси). Натижада адабиёт музейига ташриф буюрувчиларга XX–XXI асрлар бўсағасида Америка ёзувчилари яратган “оилавий хроника” билан боғлиқ адабий жанрлар туғрисида тўлиқ тасаввур олиш имконияти пайдо бўлган;

диссертацияда Энн Тайлер ва Жулия Альвареснинг эзгулик, раҳимдиллик, саҳоватлилик, инсонпарварлик гуманистик фалсафаси бўйича қўлга киритилган натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг “Маданий маърифий ва бадиий кўрсатувлар” таҳририяти томонидан тайёрланган “Бедорлик” туркум радиоэшиттиришларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2017 йил 27 ноябрдаги ОЕ/R-S-118-сон маълумот-номаси). Диссертация материалларини қўллаш радиотингловчиларни ўзбек-америка адабий алоқаларининг бугунги аҳволи, ҳозирги замон Америка ёзувчилари яратган асарларнинг жанр хусусиятлари ҳамда уларда кўтарилган оилавий ва умуминсоний муаммолар билан яқиндан таништирган;

“оилавий хроника” жанрининг тарихи билан боғлиқ натижаларидан Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган Республика байналминал маданият марказининг илмий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 1279-сон маълумотномаси). Натижада маданият ишлари вазирлигининг “Миллатлараро муносабатларнинг янада ва барқарор ривожланишига бағишланган илмий тадқиқотларни ўтказишни ташкил қилиш” мавзусидаги тукум тадбирларни ўтказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish