Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратов Нуритдин Джаббаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рудали конларда импрегнирланган олмосли коронкалари билан бурғилашнинг рационал технологиясини яратиш», 04.00.15–Геологик разведка ишлари технологияси ва техникаси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Т677.

Илмий раҳбар: Розиков Одилжон Тахиржанович, геология-минералогия фанлари номзоди.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Минерал ресурслар институти ДК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти ДК, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.

Расмий оппонентлар: Рахимов Анварходжа Акбарходжаевич, техника фанлари доктори; Муртазаев Абдужаббор Мустафаевич, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: рудали конларда импрегнирланган олмос коронкалар билан бурғилашнинг рационал технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

рудали конларнинг турли хил геологик-техник шароитларга импрегнирланган олмосли коронкалар турларини оқилона танлаш ҳамда баҳолашнинг техник имкониятлари, технологик талаблари ва ишлаш режимларига мувофиқлик меъзонлари ишлаб чиқилган;

импрегнирланган коронкаларнинг қудуқ тубидаги тоғ жинсига берилган кучланишининг тарқалиши натижасида уларнинг тузилишини заифлашиши (Косл), бўлакларга бўлиниши ва дастлабки парчаланиш текислиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган;

бурғилаш валининг бир марта айланиши натижасидаги ботиш тезлиги (h) ни бошқа параметрлар (айланиш тезлиги, марказий ўқ юки, берилаётган бурғилаш суюқлигининг миқдори, механик тезлик) билан боғлаган ҳолда жараённи рақамли электрон ахборотни ўлчов-назорат асбоби экранида кузатиш орқали оптимал бошқарилиши такомиллаштирилган;

қудуқ тубида бурғилаш жараёнида ҳосил бўлган шлам ва ундан тозалаш учун зарур ювувчи суюқлик миқдорларининг гармоник мослиги коэффициенти (гармоник мослик коэффициенти Кг) аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Рудали конларда импрегнирланган олмосли коронкалари билан бурғилашнинг рационал технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

рудали конларнинг турли хил геологик-техник шароитларга мос келувчи қирқдан ортиқ импрегнирланган олмосли коронкаларни танлаш ва баҳолашнинг технологик регламентлари Зармитан геология қидирув ва Шарқий Қурама экспедицияларининг объектларида бурғилаш жараёнига жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 15/1-спр-сон маълумотномаси). Натижада объектларда бурғилаш самарадорлигини 22% га, керн олишни 70% дан 95–100% га ошириш ҳамда 1 пог.м бурғилашга кетган олмос сарфини эса 1,03 каратдан 0,9 каратга камайтириш имконини берган;

миқдорий жиҳатдан асосланган қудуқ тубида бурғилаш натижасида ҳосил бўлган шлам ва ундан тозалаш учун зарур ювувчи суюқликнинг гармоник мослиги (гармоник мослик коэффициенти Кг), ҳамда импрегнирланган коронкаларнинг қудуқ тубидаги тоғ жинсига берилган кучланишининг тарқалиши натижасида тоғ жинсининг тузилишини заифлашиши (Косл) Кокпатас геология қидирув экспедициясининг «Рудная зона» участкасида амалиётга жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 15/1-спр-сон маълумотномаси). Натижада бир дона 28И4Г маркали импрегнирланган олмосли коронка билан амалдаги 70–80 пог.м ўрнига 120 пог.м ўтиш имконини берган;

бурғилаш валининг бир марта айланиши натижасидаги ботиш тезлиги (h)ни бошқа параметрлар (айланиш тезлиги, марказий ўқ юки, берилаётган бурғилаш суюқлигининг миқдори, механик тезлик) билан боғлаган ҳолда жараённи рақамли электрон ахборотни ўлчов-назорат асбоби экранида кузатиш орқали бошқариш ғояси Россия Федерациясининг Оренбург бурғилаш ускуналари заводи ҳамда «Олтойгеомаш» ҳиссадорлик жамияти фаолиятига жорий этилган («Алтайгеомаш» АЖнинг 2017 йил 18 ноябрдаги 007-сон маълумотномаси). Натижада ўлчов-назорат асбобларини такомиллаштириш ва бурғилаш ускуналарини қўшимча жиҳозлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish