РЕЙМОВ Ахмед Мамбеткаримович: «Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида фосфорли ва мураккаб азотфосфорли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш» (02.00.13) – Тошкент кимё-технология институти (100011, Тошкент, Навои кўч., 32-уй, тел: (+99871) 244-79-20, факс: (+99871) 244-79-17, e-mail: tkti@mail.uz) (диссертация рус тилида).

 

    Илмий маслаҳатчи: Ш.С.Намазов

    Иш бажарилган ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти

    Расмий оппонентлар: У.Ж.Джусипбеков, М.Искандарова, А.У.Эркаев

    Етакчи ташкилот: “Максам-Чирчик” АЖ

    Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади паст навли МарказийҚизилқумфосфат хом ашёсидан фойдаланиб бирламчи фосфорли, азотфосфорли ва суюқ азоткалцийли ўғитлар, термик барқарорликга эга бўлган аммоний селитраси олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.

    II. Диссертация натижаларини илмий янгилиги:

паст навли Қизилқум фосфоритларини фосфоркислотали-гипсли бўтқа билан ўзаро таъсирлашиш жараёнининг оптимал шароитлари ўрганилган ва бирламчи фосфорли ўғит олиш технологияси яратилган;

Марказий Қизилқум фосфорит унини нитрат кислотаси билан  парчалаш усули орқали нитрокалцийфосфат бўтқасидан калций нитратни ажратиб, қаттиқ ҳолдаги NPCa ва суюқ азоткалцийли ўғитлар олинган. Нитрат кислота меъёрлари ва нитратаммонийкалцийли эритма билан аммонийли селитра, карбамид ва карбамид-аммонийли селитра оғирлик нисбатларига боғлиқ равишда суюқ азоткалцийли ўғитларнинг таркиби ва хоссалари ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар аниқланган;

фосфат қўшимчасининг аммоний селитраси IV→III модификацион ўзгаришлари ҳароратини ошириши, иссиқлик эффектларини камайтириши, термик парчаланишининг бошланғич ҳароратини 29 - 39°С гача ошириши, ўғит кристалл заррачаларининг ўлчамларини камайтириши, натижада азотфосфорли ўғитлар термик барқарорлигининг ошиши аниқланган;

аммоний селитраси таркибига юқори карбонатли Марказий Қизилқум фосфоритларининг ҳар хил турларини қўшиш орқали юқори миқдорда ўзлаштириладиган Р2О5 ва СаО шаклларини тутган янги турдаги азотфосфорли ўғитлар олиш технологияси яратилган.

   III. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самарадорлиги: Марказий Қизилқум фосфоритларини аммоний селитраси суюқланмасига қўшиш орқали азотфосфорли ўғит олиш технологияси «Навоиазот» акционерлик жамиятида жорий қилиниб, 2009 йилдан ҳозирги вақтгача умумий қиймати 165 млрд. сўмлик 300 минг тонна азотфосфорли ўғит ишлаб чиқарилиб, жумладан, қиймати 7,8 млн. АҚШ долларидан ортиқ 36 минг тонна ўғит экспорт қилинди. Бунда йилига 100 минг тонна азотфосфорли ўғит ишлаб чиқаришда аммоний селитрасини ташиш вақтидаги махсус қўриқлаш хизматининг бекор қилиниши ҳисобига 2,0 млрд. сўмдан ортиқ маблағ иқтисод қилинади. Мазкур технологиянинг татбиқ қилиниши танқис ҳисобланувчи кислота реагентидан фойдаланмасдан 60 минг тоннадан ортиқ бойитилмаган Қизилқум фосфоритларини ишлаб чиқаришга жалб қилиш имконини берди. («Навоиазот» акционерлик жамиятининг 2014 йил 24 сентябрдаги 7-сонли далолатномаси).

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш