Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиев Дилшод Убайдуллаевичнинг

диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ацетиленни гидратлаб ацетон ва ацетальдегидни биргаликда олиш учун янги каталитик системалар яратиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Т975.

Илмий раҳбар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор.

Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.T.04.01.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида ацетон ва ацетальдегидни биргаликда олиш учун янги катализаторлар яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ацетилендан бир вақтнинг ўзида ацетальдегид (58,6 %) ва ацетон (34,8%) олиш учун маҳаллий хомашёлар рух оксиди, кадмий оксиди, каолин асосида катализатор таркиби ва олиш технологияси яратилган (№IАР 05230);

яратилган катализатор ишлатилиши натижасида ацетилен конверсияси 21,4 %га ошиши, реакция жараёни ҳарорати 600 С га камайиши ва регенерациягача ишлаш вақти 61 %га ошиши исботланган (№IАР 05230);

ацетилендан бир вақтнинг ўзида ацетон (56,7 %) ва ацетальдегид (32,8%) олиш учун маҳаллий хомашёлар рух оксиди, мис (II) оксиди, бентонит асосида катализатор таркиби ва олиш технологияси яратилган (№IАР 05320);

яратилган катализатор ишлатилиши натижасида ацетилен конверсияси 17,5 %га ошиши, реакция жараёни ҳарорати 58 0Сга камайиши ва регенерациягача ишлаш вақти 60 %га ошиши исботланган (№IАР 05320);

ацетальдегид ва ацетон ҳосил бўлиш нисбати катализатор таркибидаги моддалар миқдорига боғлиқлиги аниқланган (№IАР 05230; №IАР 05320).

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ацетиленни гидратлаш йўли билан ацетон ва ацетальдегидни биргаликда олиш учун янги каталитик системалар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

яратилган катализаторларни олиш тартиби ва технологияси «Электрокимёзавод» ҚК АЖда амалиётга жорий этилган («Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг 2018 йил 12 декабрдаги 2090-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар рух оксиди, кадмий оксиди, каолин ва рух оксиди, мис (II) оксиди, бентонит асосида ацетилендан бир вақтнинг ўзида ҳар хил нисбатда ацетальдегид ва ацетон олиш учун катализаторлар ишлаб чиқариш ва йилига 0,5 млрд. сўмдан ортиқ иқтисодий самара олиш имконини берган;

яратилган катализаторлар «Навоийазот» АЖда ацетилендан бир вақтнинг ўзида ацетальдегид ва ацетон олишга жорий этилган («Навоийазот» АЖнинг 2018 йил 14 декабрдаги 3741-сон маълумотномаси). Натижада ацетилендан бир вақтнинг ўзида ацетальдегид ва ацетон олишда ацетилен конверсиясини 17,5–21,4 %га ошириш, реакция жараёни ҳароратини 60 0Сга камайтириш ва катализаторларни регенерациягача ишлаш вақтини 61 %гача ошириш ва 1,2 млрд. сўмдан ортиқ иқтисодий самара олиш имконини берган.

V. Ихтирога патенти. «Ацетон ва ацетальдегидни биргаликда олиш учун катализатор»га берилган ихтиро патентига (№IАР 05230-2016 й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 5 октябрдаги 02-11/2634-сон хулосаси; «Ацетон ва ацетальдегидни биргаликда олиш учун катализатор»га берилган ихтиро патентига (№IАР 05320-2016 й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 11 июндаги 02-11/1561-сон хулосаси.

Yangiliklarga obuna bo‘lish