Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматова Муқаддас Холтаевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ингичка ичак шиллиқ пардаси иммун тизимининг ва мослашув реакцияларнинг постнатал онтогенезидаги шаклланиши», 14.00.02–Морфология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib31.

Илмий маслаҳатчи: Юлдашев Акрам Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Гулямов Наримон Гулямович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сагатов Тулаган Агзамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Блинова Софья Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самара давлат тиббиёт универсситети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ичак микробиоценози ингичка ичак шиллиқ пардасининг интегратив ва адаптив хусусиятлари ва иммун тизимининг шаклланишига таъсирини тажриба шароитида баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ингичка ичакнинг стерил ва нормал микрофлора шароитида каламушларда, ёшга кўра динамикада ингичка ичак шиллиқ пардасининг шаклланиши морфологик, морфометрик, ультраструктур ва радиоавтографик хусусиятлари солиштирма таҳлил қилинган;

микробсиз ва лактобациллалар билан ассоциацияланган каламушларда, ингичка ичак шиллиқ пардаси иммун тизимининг морфологик, морфометрик, ультраструктур ва радиоавтографик хусусиятлари ёшга кўра динамикада солиштирма таҳлил асосида исботланган;

ингичка ичак шиллиқ пардаси эпителийси ва иммун тизими ҳужайраларининг ўзаро муносабатлари ва интеграцияси, ингичка ичакнинг стерил ва нормал микрофлора шароитида асосланган;

постнатал ривожланишда ингичка ичак шиллиқ пардаси иммун тизимининг ичакдаги ҳазм ва сўрилиш жараёнларидаги, шунингдек ички муҳит доимийлигини сақлашдаги муҳим ўрни исботланган;

микробсиз ва лактобациллалар билан ассоциацияланган каламушларда ингичка ичак шиллиқ пардаси лимфоид тўқимаси ҳужайралари (пейер пилакчалари) кинетикасини ўрганиш асосида структур-функционал зоналари ўзаро муносабатларининг хусусиятлари ва шиллиқ пардалар иммун тизимининг афферент звеносида лимфоцитлар популяциялари рециркуляциясининг хусусиятлари очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ингичка ичак шиллиқ пардаси иммун тизимининг ва мослашув реакцияларнинг постнатал онтогенезидаги шаклланиши бўйича олинган натижалар асосида:

«Ингичка ичак хазм сўрувчи конвейр механизмларнинг шаклланиши ва гоместазнинг бошқариш тизими» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 майдаги 8н-д/116-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ингичка ичакда ҳазм сўрувчи жараёнларнинг шаклланиши ва гоместазининг бошқарилиши механизмларини ёритиш имконини берган;

ингичка ичак шиллиқ пардаси иммун тизими ва адаптив реакцияларнинг постнатал онтогенезда шаклланишига қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Тошкент давлат стоматология ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтларининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 ноябрдаги 8н-з/186 сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши организмнинг иммун, ҳазм-сўрувчи, нерв ва эндокрин тизимлари фаолиятини ошириш, якуний овқатланишга ўтиш, шунингдек ичакнинг бирламчи ва кейинги микрофлора билан эгалланиши динамикасида ривожланиши, ҳазм ва сўрилиш жараёнларини оптималлаштириш, болалар ва катталар ўртасидаги кўплаб касалликларни самарали даволаш ва профилактикасини амалга оширишни таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish