Адилов Равшан Иркиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гидроксилазот-, ва гидроксиламмоний сақловчи бирикмалар ҳосил бўлиши ва улар асосида қаттиқ кўпик полиуретанлар олиш технологияси», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSc/T236.
Илмий маслаҳатчилар: Магрупов Фарход Асадуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Сайфутдинов Рамзиддин Сайфутдинович техника фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икрамович кимё фанлари доктори, профессор; Муҳиддинов Баҳодир Фахриддинович кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: гидроксилазот-, ва гидроксиламмоний сақловчи бирикмалар ҳосил бўлиши ва улар асосида қаттиқ кўпик полиуретанлар олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида гидроксил гуруҳ билан бир қаторда қўш боғли углерод-азот боғи билан боғланган ўринбосар табиати ва хажмини ўзгартириш орқали, изоцианатларга нисбатан турли фаолликга эга бўлган гидроксилазотсақловчи мономер ва олигомерлар синтез қилинган;
азометин боғидаги учламчи азот атомида электрон булутининг зичлигини, у билан боғлиқ гидроксилазотсақловчи бирикмаларнинг асослилигини ўзгартириш, охир оқибат ушбу бирикмаларнинг уретан ҳосил қилиш реакцияларидаги фаоллигини ростлаш имкони асосланган;
гидроксилазот сақловчи моддаларни асослилигини ва шу орқали каталитик фаоллигини уларни галлоидалкиллар билан кватернизациялаш йўли билан хам ростланиши исботланган;
формальдегид моноэтаноламин билан таъсирлашиб N,N\',N\'\'-трис-(β-оксиэтил)-гексагидро-S-триазин ҳосил бўлиши аниқланган;
гидроксилазотсақловчи бирикмаларни изоцианатлар билан реакцияси кинетикаси, уретан ҳосил бўлиш реакциясининг механизми аниқланган;
гидроксилазотсақловчи бирикмаларнинг эпихлоргидрин билан реакция шароитлари ва кинетикаси, реакциянинг кинетик ва термодинамик параметрлари аниқланган;
гидроксилазот-, гидроксиламмонийли мономер ва олигомер бирикмаларини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
мономер ва олигомер гидроксилазотсақловчи бирикмалар, гидроксилсақловчи аммоний олигомерлари асосида қуйма ва сепма қаттиқ кўпик полиуретанлар ишлаб чиқиш технологиялари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гидроксилазот-, ва гидроксиламмоний сақловчи бирикмалар ҳосил бўлиши ва улар асосида қаттиқ кўпик полиуретанлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иккиламчи полиэтилентерефталат алкоголиз маҳсулотини поликонденсациялаш асосида тўйинмаган полиэфирларни олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининиг ихтиро патенти олинган (№IAP 04103, 2010). Натижада яратилган усул маҳаллий хомашёлар асосида кўпикли полимер композицион материаллар олиш имконини берган;
гидроксилазотсақловчи мономер ва олигомерлар, гидроксиламмонийли олигомерлар, улар асосидаги қаттиқ кўпик полиуретанларнинг «А»-компоненти, қуйма қаттиқ кўпик полиуретанлар ишлаб чиқаришни технологик жараёнлари «DЕCOR BUSINESS» хусусий корхонасида мебелни тўрт хил декоратив элементларини ишлаб чиқариш орқали амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 12 февралдаги 01/3-697/П-сон маьлумотномаси). Натижада яратилган маҳаллий хомашёлар асосида қаттиқ кўпик полиуретанлар ишлаб чиқариш имконини берган;
N-этилиден-N-2-гидроксиэтил-N-2,3-эпоксипропил аммоний хлорид ҳамда N-фурфурилиден-N-2-гидроксиэтил-N-2,3-эпоксипропил аммоний хлорид олигомерлари А-компонентлари асосида сепма қаттиқ кўпик полиуретан композициялари «ФУРАНОЛ» МЧЖ ва «KRUG-IN» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 12 февралдаги 01/3-697/П-сон маьлумотномаси). Натижада яратилган қаттиқ кўпик полиуретанлар композицияси саноат музлатгичлари ва омбор иншоатларини совуқдан ва иссиқдан ҳимоя қилиш имконини берган.