Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғайбуллаев Ғулом Сайдалимовичнинг

диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Интенсив типдаги дон сифати кучли, қимматбаҳо юмшоқ буғдой навларини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Qx113.

Илмий маслаҳатчи: Халилов Насриддин, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: кузги юмшоқ буғдойнинг «Жасмина» нави (№NАР 00196, 27.03.2018 й.); кузги юмшоқ буғдойнинг «Фарбома» нави (№NАР 00198, 27.03.2018 й.); кузги юмшоқ буғдойнинг «Амира» нави (№NАР 00197, 27.03.2018 й.).

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 14 январдаги 02-11/120; 02-11/121; 02-11/122-сон хулосалари.

II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган ерлар учун интенсив типдаги серҳосил, тезпишар, касаллик ва зараркунандаларга, ётиб қолишга чидамли, дон сифати кучли ҳамда қимматли буғдой талабларига жавоб берадиган кузги юмшоқ буғдой навларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор юмшоқ буғдой селекцияси учун жаҳон коллекциясидан дастлабки ашё сифатида ҳосилдор, дон сифати кучли ва қимматбаҳо буғдой талабларига жавоб берадиган, касаллик ва зараркунандаларга ва ётиб қолишга чидамли нав намуналари аниқланган;

юмшоқ буғдойнинг нав ва намуналари иштирокида яратилган дурагайларда қимматли хўжалик белги ва хусусиятларнинг ирсийланиш қонуниятлари асосланган;

қимматли хўжалик-биологик хусусиятларга эга нав ва нав намуналари асосида яратилган дурагай популяциялари ичидан янги тизмалар танлаб олинган;

интенсив типдаги янги серҳосил, дон сифати кучли ва қимматбахо буғдой талабларига жавоб берувчи «Жасмина», «Фарбома», «Амира» навлари яратилган;

яратилган юмшоқ буғдойнинг «Жасмина», «Фарбома» ва «Амира» навларининг бирламчи уруғчилик тизими ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суғориладиган майдонлар учун интенсив типдаги серҳосил, тезпишар, касаллик ва зараркунандаларга, ётиб қолишга чидамли, дон сифати кучли ҳамда қимматли буғдой талабларига жавоб берадиган навлар яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

андоза навларга нисбатан ҳосилдор, дон сифати юқори интенсив типдаги кузги юмшоқ буғдойнинг 3 та янги «Жасмина», «Фарбома» ва «Амира» навлари яратилган. (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссиясининг 2019 йил 10 январдаги Т/6-4-19-сон маълумотномаси). Натижада ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида ушбу буғдой навлари экин майдонларининг кенгайишига эришилган;

кузги юмшоқ буғдойнинг «Жасмина» нави 2016 йил Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхандарё, Навоий, Жиззах вилоятлари учун ва «Фарбома» нави 2019 йил Самарқанд ва Навоий вилоятлари учун қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун давлат реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссиясининг 2019 йил 10 январдаги Т/6-4-19-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу навлардан фермер хўжаликларида андоза навларга нисбатан 10-12 центнергача қўшимча дон ҳосили олинган ва дон сифати юқори бўлишига эришилган;

кузги юмшоқ буғдойнинг янги яратилган «Жасмина» (NAP 00196), «Фарбома» (NAP 00198) ва «Амира» (NAP 00197) навларига Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патентлари олинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 22 январдаги 02/121-28-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кузги буғдой навлари  суғориладиган минтақалар фермер хўжаликларида экиш учун кенг майдонларга экиш учун жойлаштирилган;

кузги юмшоқ буғдойнинг янги «Жасмина», «Фарбома» ва «Амира» навлари 2014-2018 йилларда Самарқанд вилоятининг ғаллачилик фермер хўжаликлари суғориладиган майдонларига жами 31733 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 22 январдаги 02/121-28-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида «Жасмина» навидан ўртача гектаридан 69,5 центнер, «Фарбома» навидан 68 центнер ва «Амира» навидан 67,8 центнер дон ҳосили етиштирилган, рентабеллик даражаси 62-65 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish