Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурдинова Разияхон Абдихаликовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Генератор типидаги фотоқабул қилувчи қурилмани яратиш», 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Т576.

Илмий раҳбар: Касимахунова Анархан Мамасадиковна, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, PhD.30.08.2018.FM/T.01.12.

Расмий оппонентлар: Адукадиров Мухитдин Абдурашитович, техника фанлари доктори, профессор;Рахманов Анваржон Тожибоевич, техника фанлари доктори, доцент. 

Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мис ва индий диселениди қатламлари асосида генератор типидаги фотоқабул қилувчи қурилмани яратишдан иборат. 

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

олтингугурт ва селен  изовалент киришмалар билан легирланган CuInSe2 яримўтказгич бирикмалари асосидаги янги аномал фотовольтаик кучланишга эга элементларнинг олиш технологияси ишлаб чиқилган;

мис ва индий диселенидлари таркибий муносабатларини ва материалини танлашни оптималлаштириш йўли билан параметрлари бошқариладиган ва қайта такрорланув-чанлик имконига эга  аномал фотовольтаик кучланиш эффектли қатламлар олинган;

CuInSe2 яримўтказгич қатламлар асосидаги аномал фотовольтаик кучланиш элементларидаги фотокучланишлар қиймати (300 В) маълум теллурид висмут ва сурма асосидаги қатламларидагидан 2 даражага кўплиги аниқланган;

структуралар фронтал ёритилганда фотосезувчанлик қатламининг чуқурлиги бўйича киришмаларнинг жойлашиши бир жинсли эмаслиги ҳисобига аномал фотовольтаик кучланиш, фотоэлектрет ҳолат кучланиши, фотомагнит эффект кучланиши максимумлари қисқа тўлқин узунлиги томонига силжиши аниқланган;

аномал фотокучланиш қатламлари компонетларини босқичма-босқич ўтқазишни ва қўшимча киришмаларни вакуумли чанглатишни таъминлайдиган икки буғлатгичли қурилма яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Генератор типидаги фотоқабул қилгич қурилмани яратиш асосида: 

мис ва индий диселениди қатламлари асосида яратилган генератор типидаги фотоқабул қилгич қурилма, «Электрошок» маъсулияти чекланган жамиятда, аномал фотовольтаик кучланишга эга элементларнинг ҳаракатдаги макети кўринишида электростатик майдонда ишловчи асбоб ва қурилмаларнинг алоҳида қисмлари учун кучланиш манбаи сифатида қўлланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг Андижон вилояти худудий бошқармасининг 2019 йил 7 январдаги 8.01.19-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши алоҳида энергияга боғлиқ бўлмаган қисмларни ишлаб чиқишга ва ўлчаш қурилмаларнинг ўлчамларини ихчамлаштириш имконини берган;

оптик нур манбаига эга бўлган квант генератори учун ҳалқаро миқёсдаги муаллифлик ҳуқуқини берувчи ЕС-01-001725 рақамли сертификат олинган (2018 йил 18 май, Берлин, Германия). Бу ташқи энергия манбаига эга бўлмаган квант генераторининг сараловчи системасини яратиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish