Тошпўлатова Арофат Зиёвутдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марфан синдромида кўздаги ўзгаришларнинг клиник-диагностик хусусиятлари ва жарроҳлик усулида даволаш», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib40.
Илмий раҳбар: Бузруков Ботир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Билалов Эркин Нозимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Имантаева Майра Беримжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: РФ ССВ Академик С.Н.Федоров номидаги «Куз микрохирургияси» ТИТК МТТМ (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда Марфан синдромида кўздаги ўзгаришларни эрта ташхислаш, хирургик даволаш ва олдини олиш механизмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марфан синдромида беморлар қонидаги ишқорли фосфатаза миқдори ошиши, кальций ва фосфор микроэлементлари даражасининг пасайишига олиб келувчи омилларни инобатга олиш зарурлиги исботланган;
Марфан синдромида кўз гавҳари фаолиятини таъминловчи бириктирувчи тўқималар фаолиятини пасайишига олиб келувчи фиброген оқсилларнинг ўрни ва аҳамияти исботланган;
ҳужайраларнинг энергетик метаболизмида иштирок этадиган ферментлар функционал фаоллиги тўқималаридаги ўзгаришларнинг ривожланишини башорат омили эканлиги исботланган;
Марфан синдромида кўз гавҳари дислокациясини консерватив даволаш ва жарроҳлик амалаёти кўзнинг сунъий гавҳари имплантанти ёрдамида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Марфан синдромида кўздаги ўзгаришларнинг клиник-диагностик хусусиятлари ва жарроҳлик усулида даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Болаларда Марфан синдромида кўздаги ўзгаришларни консерватив ва хирургик даволаш усуллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 26 декабрдаги 8н-р/361-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма Марфан синдроми билан хасталанган болаларни эрта ташхислаш, клиникаси ва касалликнинг кўриш аъзосидаги асоратларини олдини олиш ҳамда тезкор даволашга имкон берган;
«Болаларда Марфан синдромининг клиник-диагностик хусусиятлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 20 октябрдаги 10н-р/541-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма Марфан синдроми билан хасталанган болаларда кўздаги ўзгаришларнинг клиник белгиларини асослаш ва касалликни эрта ташхислаш имконини берган;
Марфан синдромида кўздаги ўзгаришларнинг клиникаси, диагностикаси ва жарроҳлик усулида даволашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси офтальмология бўлими ва Республика клиник офтальмологик шифохонаси, Қорақалпоғистон Республикаси Офтальмологик шифохонаси, Тошкент шахар 1–сон болалар клиник шифохонаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 28 февралдаги 8н-д/32-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши Марфан синдроми бўлган болаларнинг 81,3% да асосий патологик жараённинг яхшиланиши таъминланган.