Рахимов Нодир Махамматкуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Регионар лимфа тугунларида метастаз бўлган буйрак ҳужайрали саратонини ташхислаш ва даволашда янги ёндашувларни ишлаб чиқиш», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib253.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Абдувохид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аллазов Салах Аллазович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Полатова Джамиля Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Н.Н. Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: регионар лимфа тугунларида метастаз бўлган буйрак ҳужайрали саратонини ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий тарқалган буйрак саратонида ўсма ҳужайралари фаоллигининг морфологик ҳамда иммуногистокимёвий кўрсаткичлари юқори метастатик потенциалга мойил омилларни танлашга асосланган;
лимфоген метастазларни ультратовушли (УТТ) ҳамда магнитли резонанс томографик (МРТ) ташхислашдан компьютер томографик ташхисотида саратонни маҳаллий тарқалишини баҳолаш тартибининг самарадорилиги исботланган;
маҳаллий лимфа тугунлари ва магистрал қон томирларига кириш қорин парда орти бўшлиғи орқали Трейц бойламини кесиш билан жарроҳлик усули такомилаштирилган;
адъювант таргет терапиянинг оптимал схемаси лимфа тугунларига метастазлар билан буйрак саратонини даволашни киритиш асосида такомилаштирилган;
буйрак саратонида VЕGF-С иммуногистокимёвий маркерлари, лимфодиссекция ва таргет терапия турини танлаш имконини берувчи маркерлар асосида адъювант таргет даволаш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқотнатижаларинингжорийқилиниши.
Регионар лимфа тугунларида метастаз бўлган буйрак ҳужайрали саратонини ташхислаш ва даволашда янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Буйрак ҳужайрали саратонида маҳаллий лимфа тугунлари ва интралюминар веналар тромбозини ташхислаш учун ноинвазив усуллар» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 19 июндаги 8н-р/171-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма буйрак ҳужайрали саратонида маҳаллий лимфа тугунлари ва интралюминар веналар тромбозини ташхислашда ноинвазив усулларни такомиллаштириш имконини берган;
«Буйрак ҳужайрали саратони регионал лимфа тугунларига хирургик ёндашиш тизими» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 декабрдаги 8н-р/365-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма буйрак ҳужайрали саратонининг лимфа тугунларига кириб бориш замонавий хирургик усулини жорий қилиш ва хирургик амалиёти самарасини такомиллаштириш имконини берган;
«Буйрак саратонини лимфатик местазларни нурли ташхиси» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 декабрдаги 8н-р/367-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма буйрак саратонида лимфатик метастазларни УТТ, МСКТ ва МРТ инстурментал усулари ёрдамида самарали ташхислаш имконини берган;
регионар лимфа тугунларида метастаз бўлган буйрак хужайрали саратонини тасхишлаш ва даволашда янги ёндашувларни ишлаб чиқиш ва олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази онкология ва радиология марказининг Сирдарё, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилояти филиаллари маҳаллий диспансер бўлимларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 январдаги 8н-з/6-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тадқиқот натижалари асосида буйрак ҳужайрали ракида лимфа тугунлари метастатик зарарланган беморларга ихтисослашган юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш доирасини кенгайтириш имконини берган.