Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизова Нигора Давлятовнанинг

фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар бронхиал астмасида метаболик синдром (клиникаси, ташхиси ва даволаш)», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).

Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSс/Тib59.

Илмий маслаҳатчи: Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Шамсиев Фазлитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобомуратов Турдикул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Ахмаджон Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: А.А.Богомольц номидаги Миллий тиббиёт университети (Киев, Украина).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бронхиал астма билан касалланган болаларда метаболик синдромнинг учраш даражаси, ривожланиш хавф омиллари, ташхислаш ва даволашга комплекс ёндашишни ишлаб чиқиш учун унинг клиник-лаборатор хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор бронхиал астма билан касалланган болаларда метаболик синдромнинг учраш даражаси ва ривожланишига таъсир этувчи ирсий мойиллик, артериал гипертензия, нотўғри овқатланиш, суст жисмоний ҳаракат, тана вазнининг ошиши (+2СО ва +3СО) хавф омиллари эканлиги исботланган;

бронхиал астма билан касалланган мактаб ёшидаги болаларда метаболик синдромининг клиник-биокимёвий хусусиятлари ва унинг кўринишларини эрта ташхислашда инсулинорезистентлик, дислипидемия ва углеводлар алмашинувининг бузилиши асосий сабаб бўлиши аниқланган;

бронхиал астмали болаларда метаболик синдром ривожланишида интерлейкинлар IL-1β, IL-4, IL-6, IL-8 ва ФНО-α миқдорини аниқлаш орқали яллиғланиш олди ва яллиғланишга қарши цитокинларнинг информативлиги ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги исботланган;

илк бор бронхиал астма билан касалланган болаларда метаболик синдром аломатларини ҳисобга олган ҳолда касалликнинг қайталаниш даражасини пасайтириш, ҳуружлар орасидаги даврни узайтириш ва нохуш оқибатларнинг олдини олиш имконини берувчи эрта ташхислаш ва даволаш усули ишлаб чиқилган;

касалликнинг узоқ муддатли ремиссиясига эришиш билан ифодаланувчи инсулинрезистентлик, углевод ва липид алмашинуви (тана вазни динамикаси, тана вазни индекси, систолик артериал босим, умумий холестерин, юқори зичликдаги липопротеидлар) ва цитокин ҳолатига  ижобий таъсир кўрсатувчи метформин дори воситасидан фойдаланган ҳолда БАнинг дифференциалланган даволаш усуллари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бронхиал астма билан касалланган болаларда метаболик синдромни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича  олинган илмий натижалар асосида:

“Бронхиал астма билан бемор болаларда метаболик синдром. Ташхислаш, клиникаси, даволаш ва профилактикаси хусусиятлари” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 25 мартдаги 8нд/38-сон маълумотномаси). Тавсия этилган услубларнинг жорий этилиши метаболик синдром фонида БА бемор болаларни дифференциал ташхислаш ва даволашни яхшилаш имконини берган, бу ўз навбатида беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ва касалликни қайталаниш даражасини камайтиришга хизмат қилган;

“Бронхиал астма бўлган болаларда метаболик синдромни ташхислаш ва даволаш тамойиллари” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 июлдаги 8н-р/208 сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида БА ва метаболик синдромда касалликнинг қайталаниш даражасини икки мартага камайишига, иммунологик ва функционал кўрсаткичларнинг турғунлашишига олиб келган;

“Бронхиал астмали болаларда метаболик синдром ривожланиши хавфини башоратлаш ва унинг реабилитацияси” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил  30 июлдаги 8н-р/212-сон маълумотномаси). БА болаларда МС ривожланиш хавфини башоратлаш услубини қўллаш, реабилитация усулларини инобатга олган ҳолда, асосий касалликнинг қайталаниш даражасини камайишига ва ушбу синдром ривожланишининг олдини олишга олиб келган;

метаболик синдром фонида бронхиал астма билан касалланган болаларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг пулмонология ва аллергология бўлимларига, Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонасига, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 декабрдаги 8н-з/245-сон маълумотномаси). Тавсия этилган натижаларнинг жорий этилиши натижасида БА касаллигида қайталаниш даражасини 1,8 мартага камайишига, иммунологик ва функционал кўрсаткичларнинг стабиллашишига, натижада узоқ муддатли ремиссия ва касалликнинг ижобий кечишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish