Ахмеджанова Наргиза Исмаиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлари
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали пиелонефритни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Tib225.
Илмий маслаҳатчи: Дильмурадова Клара Равшановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Калмыкова Ангелина Станиславовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипов Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик И.П. Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда сурункали пиелонефритни эрта ташхислаш ва комплекс даволашнинг клиник-лаборатор самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда сурункали пиелонефритни тизимлаштирилган комплекс терапевтик тактикаси ишлаб чиқилган;
илк бор сурункали пиелонефритда яллиғланиш олди (интерлейкинлар 1, 6, 8) ва яллиғланишга қарши (интерлейкин-10) цитокинлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган, ушбу медиаторларнинг ҳар бирини клиник шароитда тубулоинтерстициал ўзгаришлар патогенезидаги иштироки, тубулоинтерстициал зарарланишнинг зўрайиши сайин шикастловчи ва протектив омиллар дисбалансининг ортиши аниқланган;
сурункали пиелонефрит билан оғриган болаларда тубулоинтерстициал зарарланиш даражасини тавсифлаш учун пешобда оксипролин миқдорини аниқлаш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
болаларда пиелонефритда касалликнинг кечиши ва якуни оқсил метаболизми, цитокин профили ва буйраклар функционал ҳолатининг кўрсаткичлари ўзгаришига боғлиқлиги исботланган ва ушбу тизимларни ташкил этувчи турли функционал қисмларнинг иштирок этиш салмоғи ва улар ўртасида корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
Самарқанд шаҳрида яшайдиган болаларда пиелонефритнинг кечиши кам симптомли сурункали рецидивланувчи тус олганлиги, сўнгги беш йил ичида болаларда пиелонефрит касаллигининг этиологияси ва клиник кўринишлари, умумий эпидемиологик вазиятга доир ўзгаришлар аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ташхислаш, оқсил метаболизми, сийдикдаги цитокин профили ва буйрак функционал ҳолатини баҳолашни такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқот жараёнида олинган ва тизимли таҳлил этилган натижалар асосида:
“Болаларда пиелонефритни регионал лимфатик антибиотикотерапия усули”га (№IAP 04046, 2009 йил) Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган. Даволашнинг бу усули пиелонефритнинг этиопатогенетик даволаш имконини яратган.
“Болаларда сурункали пиелонефритни даволаш усули”га (№IAP 05472, 2017 йил) Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган. Даволашнинг бу усули пиелонефритни самарали даволаш учун имкон яратган;
“Болаларда сурункали пиелонефритда регионал лимфатик антибиотикотерапия усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 9 октябрдаги 8Н-д\\201-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда сурункали пиелонефритни самарали даволашга ва асоратларнинг олдини олишга ёрдам берган;
“Болаларда сурункали пиелонефритни ташхислаш ва даволаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 9 октябрдаги 8Н-д\\201-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда сурункали пиелонефритни эрта ташхислаш, унинг СБЕга ўтишини олдини олиш ва самарали даволашга хизмат қилган;
сурункали пиелонефрит билан болалар диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига, Тайлоқ туман марказий шифохонаси ва Тошкент тиббиёт академиясига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 9 октябрдаги 8Н-д\\201-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Ишлаб чиқилган даволаш схемасини қўллаш натижасида сурункали пиелонефрит билан оғриган беморларда даволаш самарадорлиги 43% ортган, касалхонада бўлиш куни эса 1,6 мартага қисқарган.