Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Аббос Хасановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта мойини ва биологик фаол пептидларни олишда ферментларни қўллаш технологиясини  ишлаб чиқиш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T186.

Илмий раҳбар: Давронов Қахрамон, биология фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Исабаев Исмаил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта мойини ва биологик фаол пептидларни олишда ферментларни қўллаш  технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мураккаб субстратли аралашмаларда нордон ва нейтрал протеиназаларнинг каталитик хусусиятларига таъсир кўрсатадиган омиллар аниқланган;

ёғ кислоталар, госсипол ва қаттиқ заррачалар нейтрал протеиназалар фаоллигини камайтириб оқсилларни ферментатив гидролизини 50–60% камайтириши аниқланган;

ёғ кислоталар нордон протеиназаларга нисбатан нейтрал протеиназа барқарорлигига кучлирок таъсир этиши ва фаоллигини 2–3 марта камайтириши исботланган;

госсипол нейтрал протеиназани кўпроқ инактивациялаши ва беқарорлигини 4–5 марта камайтириши аниқланган;

нордон ва нейтрал протеиназа ёрдамида рафинацияланган мой ва антиоксидант хоссали пептидларни олиш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пахта мойи ва биологик фаол пептидларни олишда ферментларни қўллаш технологиясини ишлаб чиқишбўйича олинган натижалар асосида:

чигит янчилмасига протеолитик ва амилолитик ферментлар ёрдамида намлик-иссиқлик ишлов бериш технологияси «НурлиДон» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзпахтаёғ» АЖнинг 2018 йил 22 майдаги МС/2-855-сон маълумотномаси).  Натижада янчилмани пресслаш жараёни жадаллаштириш ва форпресс мойи чиқишини 0,9–1,1% ошириш имконини берган;

чигит янчилмасига ферментатив ишлов бериш технологияси «НурлиДон» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзпахтаёғ» АЖнинг 2018 йил 22 майдаги МС/2-855-сон маълумотномаси). Натижада озуқавий мойни миқдорини ошириш хисобига, техник мой  миқдорини 1,1%га камайтириш имконини берган;

пахта шроти оқсилини нордон ва нейтрал протеиназа билан ферментатив гидролизлаб Pseudomonas aeruginosa ва Escherichia coli бактерияларга қарши антимикроб хоссали пептидларни олиш технологияси «НурлиДон» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзпахтаёғ» АЖнинг 2018 йил 22 майдаги МС/2-855-сон маълумотномаси). Натижада глобулинни нордон протеиназа билан гидролизлаб Pseudomonasaeruginosa ва альбуминни нейтрал протеиназа билан гидролизлаб, Escherichia coli бактериясига қарши пептидлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish