Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонова Маҳбуба Равшановнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек халқ афсоналарининг бадиияти», 10.00.08–Фольклоршунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/Fil138.

Мирзаева Салима Раимжоновна, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти, DSc.30.08.2018.Fil.46.02.

Расмий оппонентлар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор; Ёрматов Исомиддин Турғунович, филология фанлари доктори, профессор; Керуенов Турганбай Аразмедович, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбекхалқ афсоналарининг жанрий белгилари, халқ насри тизимида тутган ўрни, бошқа эпик жанрлар билан муштарак ҳамда фарқли жиҳатлари, генезиси, поэтик тараққиёт қонуниятлари, воқелик баёнида бадиий тўқимага асосланиш тамойили, мавзу типлари, мотивлар структураси, образлар таркиби, лингвопоэтик ва композицион хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек халқ афсоналарига хос бадиий ижод қонуниятлари ажратиб кўрсатилиши натижасида унинг ўзбек фольклоридаги эпик турга мансуб жанрлардан бири эканлиги асосланган ҳамда унга хос шаклан ихчам бўлиш, информатив характер касб этиш, саргузашт ва муболағали тасвирга кенг ўрин берилиши каби хусусиятлар аниқланган;

ўзбек халқ афсоналарида қадимги аждодларимизнинг ибтидоий дунёқараши, турли эътиқодий қарашлари ва мифологик тасаввур-тушунчалари акс этиши ҳамда воқелик хаёлий уйдирма ва бадиий тўқима асосида оғзаки ҳикоя кўринишида баён этилиши етакчи эпик тамойилга айланганлиги исботланган;

ўзбек халқ афсоналари сюжет тизимига кўра гуруҳлаштирилган ҳамда етакчи мавзу типларига ажратиб таснифланиб, анъанавий мотивлар таркибининг генетик илдизлари қадимги мифология, ибтидоий тасаввур ва эътиқодий қарашлар тизими, урф-одатлар, анъана ва маросимларга боғлиқлиги очиб берилган;

ўзбек халқ афсоналари образлар таркибининг генезиси, яъни мифологик образлар, сеҳрли предметлар образи, тарихий образлар, самовий образлар сингари мифологик архетиплар билан боғлиқлиги далилланган;

ўзбек халқ афсоналарининг ўзига хос образлилик ва бадиийликка эга бўлишида лингвопоэтик ифода воситаларининг ўрни кўрсатилиб, бу жанрга мансуб матнлар композицион қурилиши жиҳатидан эртак, нақл сингари эпик жанрлардан ажралиб туриши аниқланлган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбек халқ афсоналарининг бадиий хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:

диссертациянинг афсона жанри генезиси ва таснифига доир назарий хулосаларидан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган Ф1-ФА. 2012-1-8 рақамли «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари» (2012-2016) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 19 октябрдаги 89-03-3591-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқ топонимик ва тарихий афсоналаридан иборат жилдларга киритиладиган афсоналар сараланиб, таянч матнлар ва уларнинг илмий изоҳлари тайёрланган;

афсона жанрининг ўзига хос хусусиятлари ва ўрганилиши тарихига доир диссертация материалларидан Ўзбекистон Миллий университетида Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган ОТ-Ф8-151 рақамли «Адабиёт энциклопедияси» (2007-2011) мавзусидаги фундаментал лойиҳада «афсона» термини ва тушунчасининг моҳиятини аниқлаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 2 октябрдаги 89-033430-сон маълумотномаси). Натижада «Адабиёт энциклопедияси»даги «Афсона» мақоласида афсоналар хусусиятлари ва бадиияти шарҳида ишончли маълумотлар берилишига эришилган;

мифологиянинг афсона жанри генезисида тутган ўрни ҳақидаги қарашларидан Навоий давлат педагогика институтида бажарилган Ф1-ХТ-0-19919 рақамли «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни» (2012-2016) фундаментал лойиҳанинг «Ўзбек фольклори ва мифология» қисмида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 22 октябрдаги 89-03-3619-сон маълумотномаси). Натижада афсоналарнинг мифологик асосларига доир назарий қарашлар такомиллаштирилган;

диссертантнинг ўзбек афсоналари туркий халқлар эпик насри тизимида тутган ўрни ва тарихий генетик жиҳатдан муштарак негизга эгалиги ҳақидаги назарий умумлашмаларидан Туркия жумҳурияти Карабук университетида «TЕD203 – Halk Edebiyati I», «TDE437 – Türk Mitolojisi 1», «TED703 – Türk Halk Edebiyatının Kaynakları», «TED705 – Türk Halk Edebiyatı Anlatı Türleri» фанларини ўқитишда фойдаланилган (Туркия жумҳурияти Карабук университетининг 2018 йил 10 октябрдаги 009/11-сон маълумотномаси).Натижада тадқиқотчиларга ўзбек афсоналарининг типологик белгилари, ундаги айрим мифологик мотив ва образларнинг туркий халқлар фольклори билан муштараклиги хусусида янги маълумотлар берилган;

ўзбек халқ афсоналари сюжет тизимининг типологик хусусиятга эгалигига доир таҳлилий хулосалар Озарбайжон Миллий Фанлар академияси Адабиёт институтида бажарилган илмий тадқиқотларда туркий халқлар афсоналарининг бадиий образ ва мотивларини қиёсий ўрганиш асосида типологик ўхшашликларни аниқлашда фойдаланилган(Озарбайжон Миллий Фанлар академияси Адабиёт институтининг 2018 йил 1 ноябрдаги 007/12-сон маълумотномаси). Натижада туркий халқлар фольклорида афсона жанрининг келиб чиқиши ва ривожланиши ўзаро боғлиқликда кечганлиги асосланган;

Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг «Ижод гулшани» кўрсатуви, «Маънавият сарчашмаси» ва «Шукрона» эшиттиришларини тайёрлашда диссертациянинг ўзбек халқ афсоналаридаги эзгу қадриятлар талқинига доир хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 9 октябрдаги 26/236-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ва эшиттиришларнинг мазмуни бойитилиб, ғоявий, илмий таъсирчанлиги оширишилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish