Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимов Амонжон Бахтиёровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вальсальва синуси аневризмаларини ташхислаш ва хирургик даволашнинг инновацион йўналишлари», 14.00.34–Юрак ва қон-томир хирургияси (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib132.

Илмий раҳбар: Абралов Хакимжон Кабулджанович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Асамов Равшан Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хикматов Азимжон Асатиллаевич, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Н.И. Пирогов номли миллий тиббиёт-хирургия маркази» Федерал давлат бюджет муассасаси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Вальсальва синуси аневризмаларини хирургик даволаш натижаларини инновацион ташхислаш усулларини қўллаш, аорта клапани етишмовчилиги билан асоратланган нуқсонларни тузатишда клапан сақловчи усулларни ишлаб чиқиш орқали яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Вальсальва синуси аневризмасининг қоринчалараро тўсиқ нуқсон қўшма келишида аорта клапани етишмовчилиги билан асоратланганда аорта клапани пластикаси усули ишлаб чиқилган;

Вальсальва синуси аневризмалари анатомиясининг вариантлари хусусиятлари ўрганилиб, аорта клапани етишмовчилигининг ривожланишига таъсир этувчи асосий омиллар аниқланган;

Вальсальва синуси аневризмасида ва унинг қоринчалараро тўсиқ нуқсони билан кечишида мультислайс компьютер томографиясининг қўлланилиши статик анатомик тузилмаларни батафсил тасвирлаши исботланган;

Вальсальва синуси аневризмасининг ёрилиши ва қоринчалараро тўсиқ нуқсони ҳажмининг морфометрик хусусиятлари очиб берилган ва унинг аорта клапани етишмовчилиги ривожланишига таъсири ўрганилган;

Вальсальва синуси аневризмаси ёрилишни ва қоринчалараро тўсиқ нуқсонининг оригинал хирургик усулини қўллаш орқали аорта илдизининг заиф ўринларини бартараф этиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Вальсальва синуси аневризмаси билан касалланган беморларни хирургик усулда даволашни яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:

ишлаб чиқилган “Аортал клапан етишмовчилиги билан асоратланган қоринчалараро тўсиқ нуқсонида аорта клапанини пластика қилиш усули”га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05007, 22.01.2015 й.). Таклиф этилган усул хирургик босқичларни оптималлаштириш йўли билан аорта клапани етишмовчилиги билан асоратланган қоринчалараро тўсиқ нуқсони билан қўшма келган Вальсальва синуси аневризмаси бўлган беморларнинг хирургик усулда даволанишининг яқин ва узоқ муддатли натижаларини яхшилаш имконини берган;

ўпка гипертензиясини жарроҳлик усулида даволашнинг прогностик кўрсаткичларини автоматлаштирилган ҳисоблаш учун методология тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 январдаги 8н-д/2-сон маълумотномаси). Тавсия этилган методология ўпка гипертензияси бўлган нуқсонларнинг хирургик усулда даволашга кўрсатмалар ва амалиёт хавфини юқори аниқликда ҳисоблаш имконини берган;

Вальсальва синуси аневризмасини ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш юзасидан бажарилган диссертация ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида, Фарғона вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 январдаги 8н-д/2-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Қоринчалараро тўсиқ нуқсони билан Вальсальва синуси аневризмасининг ёрилиши қўшма келган ҳолатларни хирургик усулда даволаш босқичларини оптималлаштириш орқали тавсия этилган даволаш тактикаси сунъий қон айланиш давомийлигини 36,3%га ва кардиоплегияни 37,4%гача қисқартириш, беморларнинг кутилаётган 5 йиллик яшаб қолиш кўрсаткичини 75%дан 83%гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish