Sayt test rejimida ishlamoqda

Назирова Элмира Шодмоновнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суюқлик ва газларнинг фильтрланиш жараёнини тадқиқ қилиш учун математик моделлар, сонли усуллар ва дастурлар мажмуи», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/Т170.

Илмий маслаҳатчи: Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Арипов Мирсаид, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ҳабибуллаев Иброҳим Ҳабибуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Хужаев Исматулла Кушаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп қатламли нефть ва газ конларининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш учун математик моделлар, самарали ҳисоблаш алгоритмлари ва уларнинг комплекс дастурий таъминотини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мураккаб конфигурацияли фильтрация соҳаларида майда зарраларнинг ғовак муҳитда чўкишини ҳисобга олган ҳолда суюқликлар ва газлар ностационар фильтрацияси жараёнларининг математик моделлари ва ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

суюқлик ва газ ҳаракати назариясига асосан босимни сунъий сақлаб туришда нефть-сув ва газ-сув силжувчи чегарасини ҳисобга олувчи ностационар фильтрация жараёнларининг математик моделлари нефть ва газ қатламли муҳитга сув ҳайдаш орқали такомиллаштирилган;

дифференциал-айирмалар ва ўзгарувчан йўналишлар усулидан фойдаланиб нефть-сув ва газ-сув биргаликдаги фильтрациясининг Стефан типидаги масалаларини ечиш учун самарали ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

дифференциал-айирмалар ва тўғри чизиқлар усулларини биргаликда қўллаб кўп қатламли ғовак муҳитда суюқликлар фильтрацияси уч ўлчовли масаласини мос бошланғич, чегаравий ва ички шартларда тақрибий-аналитик ечиш усули ишлаб чиқилди;

газ ва суюқликлар ҳаракатининг қонунлари асосида ёмон ўтказувчан қатлам орқали динамик алоқага эга икки қатламли ғовак муҳитда нефть ва газ фильтрацияси масалаларининг сонли моделлари ишлаб чиқилган;

ёмон ўтказувчан қатламга эга икки қатламли ғовак муҳитда суюқликлар ва газ фильтрацияси масалаларининг сонли моделлари асосида суюқликлар ва газ конлари ишлашида асосий кўрсаткичларини аниқлаш учун ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қатламларнинг гидродинамик параметрлари орасидаги динамик муносабатларни ҳисобга олган ҳолда нефть ва газ конлари ишлашининг асосий кўрсаткичларини аниқлашнинг математик моделлари, ҳисоблаш алгоритмлари ва яратилган дастурий мажмуаси асосида:

нефть-газ конлари асосий кўрсаткичларини аниқлаш моделлари ва алгоритмлари бўйича «Газ конларини ишлаб чиқишнинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш», «Ғовак муҳитларда нефтнинг фильтрланиш жараёнларини математик моделининг дастурий таъминоти», «Динамик боғланган икки қатламли муҳитда газ конларини қайта ишлашининг асосий кўрсаткичларини ҳисобловчи дастурий мажмуани ишлаб чиқиш», «Икки қатламли муҳитда нефть фильтрланиш масаласини сонли ечимининг дастурий мажмуи» дастурий воситаларидан «UNICON.UZ» ДУК томонидан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида хулоса берилган («UNICON.UZ» ДУКнинг 2018 йил 17 декабрдаги хулосаси). Натижада ғовак муҳитларда майда зарраларнинг чўкиб қолиши, қатламга сув ҳайдаш орқали босимни сунъий кўтариш, ёмон ўтказувчан қатламга эга кўп қатламли муҳитларда босимнинг вақт бўйича ўзгаришини аниқлаш имконини берган;

икки ўлчовли ғовак муҳитларда суюқлик ва газларнинг ностандарт фильтрацияси жараёнлари учун ишлаб чиқилган математик модель, сонли усул, ҳисоблаш алгоритми ва дастурлар мажмуи «Муборакнефтгаз» МЧЖнинг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 8 ноябрдаги 33-8/8368-сон маълумотномаси). Натижада тажриба жараёнида олинган натижалар билан солиштириш яқинлиги 15%ни ташкил этган, шунингдек ҳисоблашга кетадиган вақтни 8–10 баробар қисқартириш имконини берган;

ғовак муҳитларда суюқликлар ностационар фильтрацияси масалаларини сонли ечиш алгоритмлари асосида яратилган дастурий таъминот «Джаркурганнефть» акциядорлик компанияси томонидан Сурхандарё вилоятидаги нефть ва газ конлар амалиётига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 8 ноябрдаги 33-8/8368-сон маълумотномаси). Натижада сув ҳайдаш орқали нефтли қатламлар самарадорлигини 10%га ошириш имконини берган;

нефть ва газ конлари ишлашининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш бўйича олинган натижалар «Касансой нефтгаз разведка экспедицияси» МЧЖ амалиётига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 8 ноябрдаги 33-8/8368-сон маълумотномаси). Натижада икки қатламли нефть конлари ишлаши асосий кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва башоратлаш ҳамда қатлам маҳсулдорлигини 8–10%га ошириш имконини берган;

икки қатламли ғовак муҳитларда газ фильтрацияси жараёнларининг сонли моделлари «Шўртаннефтгаз» МЧЖ амалиётига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 8 ноябрдаги 33-8/8368-сон маълумотномаси). Натижада кўп қатламли ғовак муҳитларда газ фильтрацияси жараёнини ҳисоблашни автоматлаштириш ва ҳисоблаш ишларининг тезкорлиги ҳисобига қатлам маҳсулдорлиги 8–10%га оширилган ва қудуқларга сарфни 8%гача қисқартириш имконини берган;

кучли ифлосланган нефтнинг ностационар фильтрацияси жараёнларининг математик модели, сонли алгоритмлари «ГИДРОИНГЕО институти» давлат корхонасида ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 8 ноябрдаги 33-8/8368-сон маълумотномаси). Натижада нефть ва газ конларидаги қатлам самарадорлигини 9–10%га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish