Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадумаров Илхомжон Дедахановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахтани иссиқлик-намлик ҳолатини муқобиллаштириш ва бир текис таъминлаш асосида тозалаш жараёнининг самарадорлигини ошириш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/T54.

Илмий маслаҳатчи: Маматов Алишер Зулунович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

Расмий оппонентлар: Хакимов Шерқул Шерғозиевич, техника фанлари доктори, доцент; Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори; Ризаев Анвар Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта толаси намлигини ва ҳароратини оптимал қийматларини аниқлаш ва пахта хомашёсини тозалаш машиналарига титилган ҳолда, бир меъёрда узлуксиз таъминлаб бериш асосида машиналар тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасига иссиқ ҳаво бериш йўли орқали такомиллаштирилган тозалаш технологияси ишлаб чиқилган;

тозалаш машиналарига пахта хомашёсининг табиий сифат кўрсаткичларини сақлаб қолган ҳолда бир меъёрда узлуксиз таъминлаб берувчи таъминлагич яратилган;

пахтанинг толали масаси таркибидан майда ифлос аралашмаларнинг ажралиш жараёнини математик боғланишлари ва ҳаракат қонуниятлари ишлаб чиқилган;

тўрли юза бўйлаб ҳаракатланаётган пахта толаси таркибидан ажраладиган ифлосликлар миқдорини юза бўйлаб тақсимланиши ва тўрли юзаларда ифлосликларни ажралиш қонунияти назарий тадқиқотлар асосида аниқланган;

турли зичликларда ҳаракатланаётган ўзаро эластик боғланишда бўлган икки ва ундан ортиқ пахта бўлакчалари таркибидан ифлосликларни ажралиш жараёнини математик боғланишлари ишлаб чиқилган;

тозалаш жараёнида машиналар самарадорлигини юқори бўлишини таъминловчи пахта толали масаси намлиги ва ҳароратини рационал кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;

пахтани тозалаш машиналарининг таъминлаш қурилмаси ишчи органларини асосий кўрсаткичларига ва машинанинг тозалаш самарадорлигига таъсири аниқланган;

қуритиш технологик жараёнида толанинг меъёрий намлигини таъминловчи қуритиш режимлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пахтани иссиқлик-намлик ҳолатини муқобиллаштириш ва бир текис таъминлаш орқали тозалаш жараёни самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:

такомиллаштирилган таъминлаш қурилмаси “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфига кирувчи корхоналарда, жумладан “Тўрақурғон пахта тозалаш” корхонасида жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 25 сентябрдаги 02-18/5552-сон маълумотномаси). Натижада пахта тозалаш машинасининг самарадорлиги 5,0÷6,0%га ошириш имкони яратилган;

шахта-тўплагичнинг муқобил конструкцияли пахта тозалаш машинаси “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфига кирувчи корхоналарда, жумладан “Бўка пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 25 сентябрдаги 02-18/5552-сон маълумотномаси). Натижада пахтани тозалаш жараёнига бир текисга узатилишига эришилиб, машинанинг тозалаш самарадорлигини 7,0÷8,0%га ошириш имконини берган;

пахтани тозалаш жараёни режим параметрлари “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфига кирувчи корхоналарда, жумладан “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 25 сентябрдаги 02-18/5552-сон маълумотномаси). Натижада пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинаси самарадорлигини 8–10%га ошишига, толадаги ифлосликлар ва нуқсонлар миқдорини 0,3–0,4%га камайтириш имкони яратилган;

чигитли пахтани такомиллаштирилган қуритиш-тозалаш технологияси “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфига кирувчи корхоналарда, жумладан “Бўка пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 25 сентябрдаги 02-18/5552-сон маълумотномаси). Натижада сарфланаётган ёқилғи сарфини 40–50 %га камайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish