Муминов Кадир Пулатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экстрапульмонал ўзгаришлар билан кечаётган сурункали обструктив ўпка касаллиги диагностикаси ва башоратлашни оптималлаштириш», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib43.
Илмий маслаҳатчи: Аляви Анис Лютфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каюмов Улугбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: А.И.Евдокимов номидаги Москва давлат тиббий-стоматология университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экстрапульмонал ўзгаришлар билан кечаётган сурункали обструктив ўпка касаллигини ташхислаш ва башоратлашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор нафас аъзолари касалликлари бўлган беморлар амбулатория хариталарининг ретроспектив таҳлили асосида ўпканинг сурункали обструктив касаллигида гиподиагностиканинг ўрни аниқланган;
ўпканинг сурункали обструктив касаллигида марказий гемодинамика ҳолатининг ўзгариши унинг зўрайиши билан боғлиқлиги аниқланган;
илк бор ЎСОКда эритроцитлар мембранасидаги оксидловчи стресс жараёни ҳамда антиоксидант ҳимоя омиллари ингибирланишининг ривожланиши уларнинг барқарорлиги ва фаоллигининг бузилишига олиб келиши исботланган;
илк бор касаллик оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда қоннинг электрон ва кислород ташиш фаолияти бузилиши эритроцитларда HbO2, DHb, MtHb миқдорлари номутаносиблиги пайдо бўлиши аниқланган;
ўпканинг сурункали обструктив касаллиги оғирлик даражасига боғлиқ холда гематологик мақом ҳолати камқонлик тарафга силжиши исботланган;
касалликда суякнинг минерал зичлиги ҳамда нутритив мақоми кўрсаткичлари (озғин тана вазни, жисмоний юкламага мушак кучи ва толерантлик)нинг камайиши бронхиал обструкция, тизимли яллиғланиш ва гипоксияга тўғри пропорционал боғлиқлиги аниқланган;
илк бор ўпканинг сурункали обструктив касаллиги зўрайишида эндоген омиллар ва экстрапульмонал бузилишларнинг предикторли аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Экстрапульмонал ўзгаришлар билан кечаётган сурункали обструктив ўпка касаллигини ташхислаш ва башоратлашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ўпка сурункали обструктив касаллиги бўлган беморларда марказий гемодинамика ҳолати» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 8н–р/288-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ЎСОК зўрайганда ўпкадан ташқари предикторларни ўз вақтида аниқлаш ва мониторинг қилиш самардорлигини ошириш имконини берган;
«Ўпка сурункали обструктив касаллигида эритроцитларнинг функционал фаоллигини баҳолаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 8н–р/289-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ЎСОК бўлган беморларда эритроцитларнинг функционал фаоллигини баҳолаш имконини берган;
«Ўпка сурункали обструктив касаллиги бўлган беморларда феррокинетиклар параметрларини баҳолаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 8н–р/287 -сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўпканинг сурункали обструктив касаллиги бўлган беморларда феррокинетиклар кўрсаткичлари ўзгаришини баҳолаш имконини берган;
экстрапульмонал ўзгаришлар билан кечаётган сурункали обструктив ўпка касаллигини ташхислаш ва даволашнинг янги услулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Тошкент шаҳар 1- ва 4-клиник шифохоналари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 8н–д/249-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни қўллаш орқали касаллик асоратларини камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда беморларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришиш имконини яратган.