Муминова Гулмира Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборот коммуникация хизматлари бозорини ривожлантиришда инновацион маркетинг стратегияларидан фойдаланиш», 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Iqt69.
Илмий раҳбар: Бекмурадов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Расулев Дилмурод Мирзаахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шарифходжаев Усмон Улфатович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот-коммуникация хизматлари бозорини ривожлантиришда инновацион маркетинг стратегияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий медиа хизматлари кўрсатувчи компанияларнинг инновацион маркетинг стратегияларининг самарадорлигини баҳолаш истеъмолчиларни ҳисобга олиб борувчи платформалар асосидаги мулоқот ва медиа брендларни рақамли дастурлар орқали онлайн тарғиб этиш омиллари негизида такомиллаштирилган;
маркетинг маконидаги электрон хизматлар бозори рақобатбардошлигини ошириш ва истеъмолчиларга ижтимоий наф келтирувчи ўзаро хатти-ҳаракатларни ўрнатишда ижтимоий медиа мижозларининг мақсадли сегментини танлашнинг маркетинг мобил қидируви, геотаргетинг, тезкор мулоқот кодлари (QR-код) ва яқин майдон алоқаси шаклидаги фаол маркетинг платформаларининг таъсири асосланган;
ахборот-коммуникация хизматларини тақдим этувчи компанияларнинг истеъмолчилар билан қайта алоқа механизми инновацион маркетингнинг контент ва ижтимоий медиа маркетинг технологияларига «artificial intelligence»ни мақсадли жойлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ахборот хизматлари кўрсатувчи компанияларнинг веб-сайтларини ижтимоий медиалар билан мультипликатив алоқасини таъминлашнинг қидирув тизимини оптималлаштириш (SEO) виртуал ахборот маконлари рейтинги ва персонал брендингини татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот-коммуникация хизматлари бозорини ривожлантиришда инновацион маркетинг стратегияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
ахборот-коммуникация хизматларини тақдим этувчи компанияларнинг истеъмолчилар билан самарали коммуникация ўрнатиш тизимини контент маркетинг (content marketing), ижтимоий медиа маркетинги (social media marketing-SMM), краудсорсинг (crowdsourcing), мобил маркетинг (mobile marketing), сунъий интеллектга (artificial intelligence-AI) асосланган инновацион маркетинг технологияларидан фойдаланиш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуника-цияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Вазирликнинг 2019 йил 7 февралдаги 33-8/953 сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «RBR Market» МЧЖнинг хизматларидан фойдаланувчи истеъмолчилар сони 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 7 фоизга, «Brio Group» МЧЖнинг хизматларидан фойдаланувчи истеъмолчилар сони 10 баробарга, «Uchtepa Invest Group» МЧЖнинг хизматларидан фойдаланувчи истеъмолчилар сони 9 фоизга ошган;
ахборот-коммуникация хизматлари кўрсатувчи компанияларнинг маркетинг коммуникацияси ҳисобланган Веб-сайтларини ижтимоий медиалар билан интеграциясини онлайн вертуал ахборот маконларини яратиш, инновацион маркетингнинг контентни силжитиш, персонал брендинги, рейтинг ва топ каби дастакларидан фойдаланиш воситалари орқали оптималлаштириш (Social Media Optimization-SMO) бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Вазирликнинг 2019 йил 7 февралдаги 33-8/953 сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вазирлик тизимидаги корхоналарда 2018 йилда 2017 йилга нисбатан қуйидаги иқтисодий самарадорликка эришилган: «Kommersant Media Group» МЧЖда Веб-сайтлардан фойдаланувчи мижозлар сони 9 фоизга, сайтда реклама берувчилар сони 4 фоизга ошиб, иқтисодий самара 120 млн. сўмни ташкил этган; «Uchtepa Invest Group» МЧЖда Веб-сайтлардан фойдаланувчи мижозлар сони 2,3 фоизга ошган, маркетинг коммуникацияси харажатлари эса 53 фоизга камайган; «Brio Group» МЧЖда Веб-сайтлардан фойдаланувчи мижозлар сони 5 баробарга ва хизмат кўрсатиш хажми 60 фоизга ошган, «RBR Market» МЧЖда Веб-сайтлардан фойдаланувчи мижозлар сони 12 фоизга, хизмат кўрсатиш хажми эса 5,2 фоизга ошган;
ахборот-коммуникация хизматлари кўрсатувчи компанияларнинг инновацион маркетинг стратегиялари самарадорлигини баҳолашнинг истеъмолчиларни ҳисобга олиб борувчи ижтимоий медиа платформалари орқали мулоқот ўрнатиш, савдони ошириш, брендларни тарғиб этиш, истеъмолчиларга ёрдам кўрсатишни рағбатлантириш омиллари асосида такомиллаштирилган усули Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Вазирликнинг 2019 йил 7 февралдаги 33-8/953 сон маълумотномаси). Ушбу усулни амалиётга жорий этилиши алоқа ва ахборотлаштириш хизматларини кўрсатувчи корхоналарнинг ижтимоий медиа платформаларида эълон қилинаётган контентларнинг истеъмолчилар хулқ-атъворларига таъсирини чуқур ўрганишга ва самарали ижтимоий медиа маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишга имкон яратган. Натижада, «Uchtepa Invest Group» МЧЖда доимий мижозлар сони 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 3 фоизга ошган ва иқтисодий самара 197 млн.сўмни ташкил этган;
электрон хизматлар бозорида истеъмолчилар билан самарали муносабат ўрнатиш ва янги мижозларни узлуксиз жалб этишда инновацион мобил маркетинг стратегияларининг мобил илова, мобил қидирув, геотаргетинг, мобил ижтимоий тармоқ, QR-кодлаштириш ва яқин майдон алоқаси (Near Field Communication-NFC) технологияларидан фойдаланиш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуника-цияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Вазирликнинг 2019 йил 7 февралдаги 33-8/953 сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этилиши натижасида «Uchtepa Invest Group» МЧЖда электрон тўлов тизимидан фойдаланувчилар сони 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 12 фоизга, «RBR Market» МЧЖда эса 15 фоизга ошган.