Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжабоев Шукуржон Шариповичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эгилувчан бўғинли ва қайишқоқ элементли ричагли механизмларнинг конструктив схемаларини ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш», 05.02.02-Механизм ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Т246.

Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.28.02.2018.Т.03.04.

Расмий оппонентлар: Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор; Махкамов Қобил Хамдамович,техника фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: эгилувчан бўғинли ва қайишқоқ элементли ричагли механизмларнинг янги схемаларини ва параметрларини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қайишқоқ элементли текис ричагли, кулачокли ва тишли механизмларнинг кинематик жуфтларидаги ортиқча боғланишлар сонини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;

графлар назарияси асосида эгилувчан бўғинли кулисали механизмларни структуравий анализ ва синтез қилиш усули ишлаб чиқилган;

эгилувчан бўғинли ва ўзгарувчан параметрли кулисали механизмларни кинематик анализи асосида, симметрик эгилувчан ёпиқ контурли кулисали механизмнинг умумлашган кинематик модели ишлаб чиқилган;

кулиса стерженини етакловчи бўғинга боғланиш характерига боғлиқ ҳолда етакланувчи бўғиннинг ҳаракат траекторияси аниқланган;

таркибли кинематик жуфти бўлган ричагли тўрт бўғинли механизмни қайишқоқ втулкаларининг максимал деформацияланишини ҳисобга олган ҳолда бўғинларнинг кинематик параметрларини ҳисоблаш формулалари ишлаб чиқилган;

валлардаги буровчи моментни ўзгариши билан шестерня ва ғилдирак втулкаларининг бурчак силжишлари деформациясини ўзгариши ҳамда таркибли тишли ғилдиракдаги втулка амортизаторини силжиш деформацияси ва силжиш модули орасидаги боғланиш графиги ишлаб чиқилган;

ишқаланиш моментини кинематик жуфт узунлиги ва ариқча (канавка) энини ўзгаришига боғлиқ ҳолда ўзгаришини ифодалаш имконини берадиган боғланишлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

эгилувчан бўғинли ва қайишқоқ элементли ричагли механизмларнинг янги схемаларини ва параметрларини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш учун олиб борилган тадқиқотлар бўйича илмий натижалар асосида:

узатиш механизмида қайишқоқ элементли таркибли юлдузчаси бўлган ёпиқ контурли занжирли узатма билан жиҳозланган жун тозалаш ва тараш консерваль машинасининг модеринизацияланган секцияси “Ўзчармсаноат” уюшмаси тизимидаги корхонада, жумладан “O`KTAM-KO” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2018 йил 29 ноябрдаги М3-3/2490-сон маълумотномаси). Натижада толаларни ажралиш коэффициентини 0,93% га пасайтириш, ажратиб олинган ифлосликлардаги жун толалари миқдорини 2,5-3,5% га камайтириш ва ишчи органларнинг иш ресурсларини 15-20% гача ошириш имконини берган;

ишлаб чиқилган материални суриш механизми асосида модернизациялашган тикув машинаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги корхонада, жумладан “Маишийтехсоз” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 4 декабрдаги БМ-06-6305-сон маълумотномаси). Натижада тикув машинасининг иш унумини 15-20% гача ошириш имконини берган;

ишлаб чиқилган игна механизми асосида такомиллаштирилган тикув машинаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги корхонада, жумладан “Маишийтехсоз” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 4 декабрдаги БМ-06-6305-сон маълумотномаси). Натижада тикув машинаси игнасининг иш ресурсини 2,1-2,4 мартага ошириш имконини берган;

ишлаб чиқилган таркибли кинематик жуфтли янги кривошип-ползунли механизми бўлган тикув машинаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги корхонада, жумладан “ХУЖАОБОД” МЧЖ конхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 4 декабрдаги БМ-06-6305-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд тикув машинасига нисбатан модернизациялашган тикув машинасининг иш унумини 1,1-1,2 мартага ошириш имкони яратилган;

ишлаб чиқилган таркибли кинематик жуфтли янги кривошип-коромислоли механизми бўлган тикув машинаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги корхонада, жумладан “ХУЖАОБОД” МЧЖ конхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 4 декабрдаги БМ-06-6305-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд тикув машинасига нисбатан модернизациялашган тикув машинасининг иш ресурсини 2,2-2,7 мартага ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish