Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумаева Гулноза Примовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта толали ғўза навлари селекциясида мураккаб дурагайлашнинг самарадорлиги», 06.01.05– Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Qx277.

Илмий раҳбар: Холмуродова Гўзал Рўзиевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc. 27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Эргашев Ибрагим Ташкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қўш ва беккросс чатиштириш усуллари орқали яратилган юқори авлод дурагайларида хўжалик учун қимматли белгиларнинг шаклланишини таққослаб ўрганиш асосида қўлланилган усулларнинг самарадорлигини баҳолаш ҳамда селекция жараёни учун бошланғич ашёлар яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ўрта толали ғўза навлари селекциясида турли генотипга эга ғўза навлари иштирокида янги оилалар яратилган;

оилаларда  қимматли хўжалик белгиларнинг яхшиланиши ота-она генотипига ҳамда  қўлланилган усулларга боғлиқ равишда шаклланиш қонуниятига асосланган;

қўш дурагайлаш усулида яратилган оилаларга нисбатан беккросс дурагайлаш орқали яратилган оилаларнинг тезпишарлиги, вилтга бардошлилиги, толасининг сифат кўрсаткичлари нисбатан юқори бўлганлиги аниқланган;

бир дона кўсакдаги пахта вазни ва тола чиқимини оширишда беккросс дурагайлаш усулининг устунлиги, 1000 дона чигит вазнини оширишда қўш дурагайлаш усулининг афзаллиги аниқланган;

мураккаб ғўза оилаларининг хўжалик белгиларида намоён бўладиган айрим салбий коррелятив боғлиқликларни бартараф этиш йўли билан юқори мажмуага эга  ашёлар ажратиб олиш имконияти ўрганилган;

мураккаб дурагайлаш асосида қимматли хўжалик белгиларининг тола узунлиги юқори, ҳосилдор ва вертицеллёз вилтга бардошли янги СП-7304 нави яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўрта толали ғўза навлар селекциясида мураккаб дурагайлашнинг самарадорлиги бўйича тадқиқот натижалар асосида:

қўш дурагайлаш усулида янги, юқори ҳосилдор, тезпишар Т-240-41/07 тизмаси яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 октябрдаги 02/020-269-сон маълумотномаси). Натижада тизмалар андоза С-6524 навига нисбатан гектаридан 4,0-4,5 центнер юқори ҳосилдорликка ва 1–3 кунга тезпишарликка эришилган;

беккросс дурагайлаш усулида вертицеллёз вилтга (V.dahliae Kleb.) бардошли, бир дона кўсакдаги пахта вазни, 1000 дона чигит вазни  ва тола чиқими юқори Т-391-92/07 ва Т-480-81/07 янги тизмалари яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 октябрдаги 02/020-269-сон маълумотномаси). Натижада қимматли хўжалик белгилари мажмуига эга бўлган янги тизмалар селекция жараёнларида фойдаланиш учун бошланғич ашё сифатида  хизмат қилган;

мураккаб дурагайлаш асосида юқори маҳсулдор, тезпишар, вертициллёз вилтга чидамли, тола чиқими юқори ва серҳосил СП-7304 нави яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 октябрдаги 02/020-269-сон маълумотномаси). Натижада ушбу нав Давлат нав синаш комиссиясининг Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ нав синаш участкасига навдорлгини баҳолаш ( грунт назорат) учун қабул қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish