АБЕД Нодира Сойибжоновна: «Самарали конструкцион композицион полимер материалларни  яратиш ва улардан пахтани қайта ишлаш машиналари деталларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш» (02.00.07, 05.02.01) - Умумий ва ноорганик кимё институти (100170, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек кўчаси,  77 а-уй. Тел: 262-56-60, fax: 262-79-90, e-mail: ionxanruz@mail.ru) (диссертация рус тилида).

 

    Илмий маслаҳатчилар: Р.Г.Махкамов, А.Х.Юсупбеков

    Иш бажарилган ташкилот: Тошкент давлат техника университети

                                              «Фан ва тараққиёт» ДУК

    Расмий оппонентлар: Н.Р.Ашуров, А.А.Рискулов, М.Р.Амонов

    Етакчи ташкилот: «Совпластитал» АЖ

    Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани қайта ишлаш машиналари деталларининг физик-механик ва триботехник хоссаларини ошишини таъминловчи композицион полимер материаллар яратиш.

    II. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

    илк бор полимер турлари ва тўлдиргичларнинг миқдорига боғлиқ композитларнинг физик-механик ва триботехник хоссаларининг ўзгариш қонуниятлари аниқланган.  Оптимал миқдори 10-30 масса қисмни ташкил этиши минерал тўлдиргичлар - тальк, каолин, волластонит антифрикцион ва полимер композицияларнинг физик-механик хоссаларини яхшиланишини, оқувчанлигини оширишини, улардан деталларни шакллантиришда киришишини камайишишини таъминлайди;

    толали тўлдиргичлар - шиша тола ва пахта линти композициянинг  мустаҳкамлигини ҳамда ишқаланиш коэффицентини ошиши, ейилиш жадаллигининг камайиши, арматура билан мустаҳкамлаш ҳисобига ва композитларнинг термомеханик таъсирига чидамлигининг ошиши ўрнатилди.  Композициядаги тўлдиргичларнинг энг оптимал миқдори 10-40 масса қисмни ташкил этиши аниқланди;

композицияда оптимал миқдори  5-10 масса қисмни ташкил этувчи углеграфит тўлдиргичлар –  графит ва қурумнинг ишқаланиш коэффицентини камайтириши, ейилишни ошириши, иссиқлик ва электр ўтказувчанликни кўпайиши, машиналарнинг ишқаланувчи ишчи қисмлари зонасида ҳосил бўлувчи ҳароратни ва электр зарядни пасайтириши кўрасатилди;

    полимерни диспергация қилинган тўлдиргичлар сирти билан  ўзаро таъсири туфайли  механик фаоллаштирилган тўлдиргичлар қўшилган КПМ нинг эксплуатацион хусусиятларининг кучайиш эффекти  аниқланди;

    бир қатор антифрикцион ва антифрикцион-ейилишбардош КПМлар таркиби яратилган ва уларнинг  босим остида қуйиш технологик режимлари таъсирида физик-механик ва эксплуатацион хоссаларининг ўзгариш қонуниятлари белгиланди. Бу ўз навбатида уларнинг шаклланишида энг оптимал технологик параметрларни аниқлашга имкон  беради ва матерталларнинг юқори  физик-механик ва триботехник хоссаларини  таъминлайди;

    пахтани қайта ишлаш машиналарининг ишчи қисмлари ишқаланиш жуфтларининг монолит-ейилишбардош деталларини ишлаб чиқишда мақбул технологик параметрлари (қуйманинг ҳарорати, қуйиш солиштирма босими, деталларни қолипда ушлаб туриш даври, совутиш вақти) аниқланган.

    III. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган натижалари ва уларнинг самарадорлиги:  “KOMPOZIT” ИТМ МЧЖ технологик базасида антифрикцион-ейилишбардош КПМларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва жорий этилган ҳамда улардан қозиқчали  деталларни олиш амалга оширилган (2012 йил 10 октябрдаги қўлланиш  далолатномаси). “KOMPOZIT” ИТМ МЧЖ технологик базасида  ишлаб чиқилган қозиқчали  деталлар 2013 йил 12 июнда  Бўка пахта тозалаш заводида 125 млн. сўм иқтисодий самара билан жорий этилган (“Ўзпахтасаноат ”Уюшмасининг 2014 йил  20 ноябрдаги   № 11/2435 сонли хулосаси).

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш