Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамажанов Мухторжон Муродуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Митохондрияларни флавосан, 3,5,7,2\',6\'-пентагидроксифлаванон ва 6\'\'-n-кумароилпрунинларнинг таъсирига реакцияси ва флавосанни антитоксик самараси», 03.00.08–Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/B106.

Илмий раҳбар: Алматов Карим Тажибаевич, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.B.76.01.

Расмий оппонентлар: Қодиров Шокир Қодирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Позилов Маъмуржон Комилжонович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: in vitro ва in vivo тажриба шароитларида флавосан, 3,5,7,2\',6\'-пентагидроксифлаванон (ПГФ) ва 6\'\'-n-кумароилпрунинларни (КП) митохондрияларнинг функционал фаолликларига таъсирини баҳолаш ҳамда флавосанни антитоксик самарасини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

in vitro шароитида инкубация вақтига ва муҳит ҳароратига боғлиқ равишда флавосанни жигар митохондрияси нафас коэффициенти ва оксидаза ферментлари фаолликларининг пасайтириши, аммо АДФ/О га таъсир қилмаслиги аниқланган;

КП флавоноиди таъсирида жигар митохондриясидаги оксидланишли фосфорланиш (ОФ) самарадорлигини, АТФ синтези, оксидаза ва дегидрогеназа ферментларининг фаоллашиши аниқланган;

флавосан in vivo шароитида жигар митохондрияларининг кислород истеъмоли, Са2+ транспорти, липидларни перекисли оксидланиш (ЛПО) жараёнларини камайтириши ва ОФ самарадорлигини ошириши исботланган;

илк бор Ўрта Осиё кобра илони заҳари таъсирида организмнинг бузилган функцияларини-ҳайвонларнинг яшовчанлиги, кислород истеъмоли, жигар митохондрияларининг метаболизми, ОФ самарадорлиги, Са2+ аккумуляцияси ва липидларнинг перекисли оксидланишини флавосан билан коррекциялаш  мумкинлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Митохондрияларни флавосан, 3,5,7,2\',6\'-пентагидроксифлаванон ва 6\'\'-n-кумароилпрунинларнинг таъсирига реакцияси ва флавосанни антитоксик самараси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

флавосанни митохондрияларнинг функционал фаолликларига ижобий таъсири бўйича олинган натижалар Сургут давлат университетининг «ХМАО-Югра ҳудудидаги ёввойи ўсимликлар полифенолларини ажратиб олиш, идентификация қилишнинг инновацион технологиялари ва уларни геропротектор ҳоссаларини шимолнинг ёшга боғлиқ касалликларида тадқиқ қилиш» мавзусидаги лойиҳасида флавоноидларни ҳужайра мембраналари стабиллигини таъминлашдаги аҳамиятини аниқлашда фойдаланилган (Сургут давлат университетининг 2019 йил 28 январдаги маълумотномаси). Натижада полифенолларни ёшга боғлиқ касалликлардаги геропротектор таъсирини асослаш ва табиий полифенолларни юқори биологик фаолликларини баҳолаш имконини берган;

флавосаннинг митохондриялар мембранасига стабилловчи, Ca2+-аккумуляциясига ингибирловчи таъсирлари ва липидларни перекисли оксидланиш жараёнини камайтирувчи ҳоссалари бўйича олинган натижалар И6-ФА-Т008 «Флатерон субстанцияси ишлаб чиқарилишини ташкил этиш» лойиҳасида флаваноидларни организм фаолиятига таъсир этиш механизмларини асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 30 апрелдаги 4/1255-1099-сон маълумотномаси). Натижада флавосаннинг ҳужайралар функциясига гиполипидемик ва антисклеротик таъсир фаоллигини баҳолаш имконини берган;

флавосанни ҳужайра митохондрияларининг нафас олиши ва энергетик метаболизмига таъсир фаолликлари бўйича олинган натижалар И6-ФА-Т008 «Флатерон субстанцияси ишлаб чиқарилишини ташкил этиш» лойиҳасида флавоноид ва унинг унумларидан иборат ўсимлик субстанцияларини ҳужайранинг гипоксия шароитидаги фаоллигини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 18 январдаги 4/1255-114-сон маълумотномаси). Натижада ўсимлик флаваноидларини гипоксия шароитида ҳужайра тузилмаларини эркин радикалли оксидланишидан ҳимоя қилиш ҳамда организм даражасида кислородни тежамкор сарфланишини таъминлашини асослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish