Қодиров Нодир Абдусамиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маъданларни флотацион бойитишда қўлланилувчи сирт-фаол модда олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Т971.
Илмий раҳбар: Исмаилов Ровшан Исраилович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Улуғ Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Бейсенбаев Орал Курганбекович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёғ-мой ва кимё саноати иккиламчи маҳсулолари асосида маъданларни флотацион бойитиш жараёнида қўлланиладиган кўпикланувчи сирт-фаол моддани (СФМ) олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
НА-1 СФМни паста ва гранула кўринишида олишнинг мақбул технологик шароитлари, синтез қилинган флотореагентни кимёвий таркиби идентификация қилиниб, унинг сирт ва ҳажмий (сувли эритмалари) коллоид-кимёвий хоссалари, сирт таранглиги, адсорбцияси, кўпикланиш карралиги ва барқарорлиги аниқланган;
НА-1 СФМ яримколлоид бўлиб, унинг муҳим константасининг қиймати - мицелла ҳосил қилишнинг критик концентрацияси исботланган;
НА-1 СФМнинг сувли эритмаларини кўпикланувчанлиги, кўпикнинг барқарорлик фактори ва турғунлиги, кўпикни муқобил яшаш вақти 35–40 секундга тенглиги, полиметилсилоксан суюқлигини кўпикни парчалашдаги самардорлиги (сивуш мойи, резина грануласига нисбатан) аниқланган;
НА-1 СФМнинг кўпикланувчанлик хоссаси унинг сирт фаоллилигига ҳамда дистилланган ёғ кислотаси куб қолдиғидаги ёғ кислотаси углеводород занжирининг узунлигига тўғридан-тўғри боғлиқлиги асосланган;
НА-1 кўпирувчи флотореагентнинг сурков хусусиятлари ва унинг трибологик хоссаларини пасайиши эритмадаги водород кўрсаткичига рН боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маъданларни флотацион бойитишда қўлланилувчи сирт-фаол модда олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталар гидролиз қилиниб, кўпирувчи олиш технологияси «Ўзпахтаёғ» АЖнинг «2019-2021 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзпахтаёғ» АЖнинг 2018 йил 28 ноябрдаги ГП/3-2656-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқаришга йирик тоннажли кимёвий чиқиндилардан маъданларни бойитиш учун зарур бўлган кўпирувчи, анион сирт-фаол моддани олиш имконини беради;
олтин таркибли рудаларини бойитишидаги кўпиклантирувчи флотореагент «Ўзпахтаёғ» АЖнинг «2019-2021 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзпахтаёғ» АЖнинг 2018 йил 28 ноябрдаги ГП/3-2656-сон маълумотномаси). Натижада рухни 1,16%га ва олтинни ажратиб олишни 2,77%га кўтариш, сирт-фаол моддаларни ассортиментини кенгайтириш имконини берган.