Тураев Эркин Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полиолефин, органик сирт фаол моддалар, нано- ва мирко дисперсли минерал тўлдирувчилар асосида компаундлар олиш технологиясини яратиш», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси, 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSс/T165.
Илмий маслаҳатчи: Джалилов Абдулахат Турапович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори; Махсумов Абдулҳамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор; Рафиков Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: полиолефин, органик сирт фаол моддалар, нано- ва мирко дисперсли минерал тўлдирувчилар асосида компаундлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сирт фаол органомодификаторлар билан ишлов берилган турли табиатли наноўлчамли минерал тўлдирувчилар, полиолефинларга қўшилганда уларнинг коллоид-физик ва механик ҳоссаларини яшиланиши исботланган;
сирт фаол органомидификация қилинган турли минерал тўлдирувчиларни суюқ ҳолда аралаштириш усули билан полиолефинлар асосида микро- ва нано композит материаллар олиш технологик усуллари ишлаб чиқилган;
маҳаллий монтмориллонитни 10%ли сирт фаол органомодификатор (гуанидин акрилат) билан ишлов берилганда олинган нанокомпозитларнинг иссиқлик бардошлигини полиэтилен билан 140С га, полипропилен билан эса 130С га кўтарилиши аниқланган;
маҳаллий полипропилен, шиша ва базальт асосида яратилган толали композит материалларнинг иссиқликбардошлилиги 450Сдан 1480Сга кўтарилиши аниқланган;
маҳаллий хомашёлар асосида биринчи марта автомобиль бамперлари техник талабларига жавоб берадиган компаунд (ПП/ПОЭ/тальк) олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полиолефин, органик сирт фаол моддалар, нано- ва мирко дисперсли минерал тўлдирувчилар асосида компаундлар технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
полимер компаундлар олишнинг технологик шартлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ts 26733639-001:2018). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати, технологик жараённи назорат қилиш ва ушбу компаундларни сотиш имконини берган;
полимер компаундлар олишнинг технологик шартлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ts23239864-001:2017). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараённи назорат қилиш имконини берган;
полимер компаундлар олишнинг технологик шартлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ts23425152-002:2015). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараённи назорат қилиш имконини берган;
маҳаллий хомашёлар асосида полиолефин компаундлар олиш технологияси «Ўзавтосаноат» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзавтосаноат» АЖнинг 2018 йил 4 майдаги 09/03-25-1505-сон маълумотномаси). Натижада импорт қилинаётган полимер компаундларни маҳаллий хомашёларга алмаштириш имконини берган.