Умаров Шукурилло Хурсанмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдулҳамид Кеший илмий меросининг VIII–IX асрларда Мовароуннаҳр ҳадис илми ривожидаги ўрни”, 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик(тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tar53
Илмий раҳбар: Уватов Убайдулло Муродович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.26.04.2018.Isl/Tar/F/Fil.57.01.
Расмий оппонентлар:Имомназаров Муҳаммаджон Султонович, филология фанлари доктори, профессор; Қориев Одил Аҳмаджонович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот:Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Абдулҳамид Кеший илмий меросининг VIII–IX асрлар Мовароуннаҳр ҳадис илми ривожидаги аҳамиятини комплекс тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ ал-Бухорий», Имом Доримийнинг «Сунан ад-Доримий», Имом Муслимнинг «Саҳиҳ ал-Муслим» ва Имом Термизийнинг «Сунан ат-Термизий» асарларида Абдулҳамид Кешийдан келтирилган ҳадислар мавжудлиги аниқланган;
муҳаддиснинг «Муснади Абд» асари «ас-Самония ал-комилот» («Саккиз мукаммал муснад»)лардан бири ҳисобланиб, у Мовароуннаҳр ҳадис илмининг шаклланишида фундаментал манба эканлиги асосланган;
тарихда Кешнинг «Илм ва адаб гумбази» деб эътироф этилишида Абдулҳамид Кешийнинг ҳадис мактаби асос бўлгани исботланган;
муҳаддиснинг «Қитъату мин тафсири Абд ибн Ҳумайд Кеший» (قطعة من تفسير عبد بن حميد الكشي) асари қўлёзмаси, «Сулосиёту Абд ибн Ҳумайд Кеший» (ثلاثيات عبد بن حميد الكشي) ва «Муснаду Абд ибн Ҳумайд» (مسند عبد بن حميد) асарлари қўлёзмасининг кодикологияси ва уларнинг ҳадис илми ривожидаги ўрни далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Абдулҳамид Кеший илмий меросининг VIII–IX асрларда Мовароуннаҳр ҳадис илми ривожидаги ўрнини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
Мовароуннаҳр ҳадис илми ривожига муносиб ҳисса қўшган муҳаддис Абдулҳамид Кешийнинг илмий меросининг ўрганилиши ҳамда Кеш шаҳрида фаолият олиб борган алломалар ҳаёти ва мероси тадқиқ этилишига оид, хулосалар И-2015-1-20 рақамли «Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси» мавзусидаги ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишида инновацион давлат гранти асосида тайёрланган лойиҳа доирасида қирқта кешлик аллома ҳақидаги тарихий маълумотлар энциклопедияга киритилган (Имом Бухорий халқаро марказининг 2017 йил 14 ноябрдаги 1-03/129-сон ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 1726-сон маълумотномалари). Натижада кичик шаҳар саналган Кешнинг ўзида қирқта муҳаддис, фақиҳ ва алломалар яшаб фаолият олиб борганлиги аниқланиб, уларнинг илмий мероси ўрганилган;
динлар ва миллатлар ўртасидаги муносабатлар ҳамда бағрикенглик тамойиллари бўйича ислом манбалари, оят ва ҳадислар ҳамда муҳаддиснинг маънавий мероси асосидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан белгиланган (2016–2017) «Ўзбекистон – бағрикенг диёр» мавзусидаги давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 28 февралдаги 1192-сон ва 2018 йил 23 ноябрдаги 6357-сон, Имом Бухорий халқаро марказининг 2017 йил 14 ноябрдаги 01-03/129-сон ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 1726-сон маълумотномалари). Натижада динлар ва миллатлар ўртасидаги муносабатлар манбалар асосида далилланиб, бағрикенглик ҳақида келган ҳадислар китоб-альбомига киритилган;
Мовароуннаҳр ҳадис илми тарихи ва ўрта асрларда яшаган муҳаддислар ҳаёти фаолияти, улар ўртасидаги илмий муносабатларнинг тадқиқ этиш натижа ва хулосалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг (2017–2018) «Имом Бухорий ҳаёти ва маънавий мероси» мавзусидаги давлат ижтимоий буюртмаси лойҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 28 февралдаги 1192-сон ва 2018 йил 23 ноябрдаги 6357-сон, Имом Бухорий халқаро марказининг 2017 йил 14 ноябрдаги 01-03/129-сон ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 1726-сон маълумотномалари). Натижада Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий ва Абдулҳамид Кешийлар ўртасидаги илмий алоқалар «Имом Бухорий таърифи» китобига киритилган ҳамда ҳадисларнинг болалар тарбиясидаги аҳамияти кенг ёритиб берилган;
Кешнинг ўрта асрдаги тарихи, маданий ҳаёти ва воҳадан етишиб чиққан алломаларнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганишга оид ва хулосаларидан ҳамда «Ислом маданияти маркази» концепциясини ишлаб чиқишда кешлик алломалар ҳаёти ва илмий меросига оид кўргазма ташкил этиш ҳамда турли тарихий маълумотлар билан бойитишда диссертация ишидан тўлиқ фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 28 февралдаги 1192-сон ва 2018 йил 23 ноябрдаги 6357-сон маълумотномалари). Натижада «Ўрта асрларда яшаган кешлик алломалар», «Абдулҳамид Кеший ҳаёти ва илмий мероси» китоблари ҳамда «Муснади Абд» асарининг қўлёзма нусхаси мўляжи Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур давлат музейининг илмий мазмунини бойитишга хизмат қилган;
Мовароуннаҳр ҳадис илми тарихи ва Абдулҳамид Кешийнинг илмий меросини тадқиқ этиш асосида олинган илмий-тарихий маълумотлар, хулоса ва натижалардан Ўзбекистон телерадио кўрсатувлари «Маданият ва маърифат» телеканалининг «Буюк муҳаддислар меросида ижтимоий-ахлоқий масалалар» мавзусидаги «Академик соат» кўрсатувида ва 2017 йил 13 ноябрь куни Абдулҳамид Кеший ҳаёти ва илмий мероси ҳақида «Буюк аждодларимиз» туркум кўрсатувида ҳамда 2018 йил 24 январь куни «Ўзбекистон» телеканали орқали эфирга узатилган «Зиё» маърифий кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканалининг 2017 йил 29 декабрдаги 01-17/897-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2018 йил 12 февраль 15-сон маълумотномалари). Натижада юртимиздан етишиб чиққан алломалар мероси ва ҳаётига бағишланган кўрсатув тайёрланиб, эфирга узатилган;
муҳаддиснинг «Муснади Абд» асарида келтирилган ҳадислар асосида исломнинг асл эзгу моҳиятини тушунтириш, бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб этиш, турли дин вакиллари ва умуммиллий қадриятларни эъзозлаш ҳамда ислом дини ниқоби остида фаолият олиб борувчи ҳар хил бузғунчи оқимларга қарши илмий, маънавий-маърифий ва тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 26 февралдаги 08/09-311-сон, Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўз-ўзини бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курсининг 2017 йил 24 октябрдаги 76-сон, Имом Бухорий халқаро марказининг 2017 йил 14 ноябрдаги 01-03/129-сон ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 1726-сон маълумотномалари). Натижада республикамиз аҳолисининг дислом дини қадриятларига бўлган дуёқарашларнинг янада кенгайишига хизмат қилган.