Рахмонов Азизхон Боситхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини ахборот-коммуникация технологиялари воситалари ёрдамида шакллантириш (5–9-синф ўқувчилари мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped319.
Илмий раҳбар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.27.06.2017.Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Баходир Хайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Камалова Малика Низамовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рус тилини ўқитишда ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини ахборот-коммуникация технологиялари воситалари ёрдамида шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим ўзбек тилида олиб бориладиган 5–9-синф ўқувчиларининг коммуникатив кўникмалари мақсадга қаратилганлик, мазмунга оид, операционал, натижадорликни баҳолаш интеграцияси бўйича такомиллаштирилган;
мулоқотда энг кўп қўлланиладиган феълларнинг моҳияти, тузилиши ва ўзига хослиги бўйича коммуникатив кўникмаларни босқичма-босқич шакллантирилиши такомил-лаштирилган;
ўқув кейсларни қўллашнинг методик ва дидактик таъминоти 5–9-синфлар бадиий адабиёт жанрлари бўйича ишлаб чиқилган;
интерфаол ёндашув асосида “5–9-синф учун Рус тили” электрон ахборот тизими дастури мотивацион, когнитив, операционал ва рефлексив компонентлар бўйича ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини ахборот-коммуникация технологиялари воситалари ёрдамида шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мақсадга қаратилганлик, мазмунга оид, операционал, натижадорликни баҳолаш интеграцияси бўйича такомиллаштирилган таълим ўзбек тилида олиб бориладиган 5–9-синф ўқувчиларининг коммуникатив кўникмаларидан ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 июндаги 89-03-2588-сон маълумотномаси). Натижада таклифларнинг жорий қилиниши таълим ўзбек тилида олиб бориладиган 5–9-синф ўқувчиларининг коммуникатив кўникмаларининг такомиллашувига хизмат қилган;
такомиллаштирилган коммуникатив кўникмаларни босқичма-босқич шакллантирилиши асосида мулоқотда энг кўп қўлланиладиган феълларнинг моҳияти, тузилиши ва ўзига хослиги бўйича таклифлардан “Русско-узбекский словарь: 1000 самых используемых глаголов русского языка” луғатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Русско-узбекский словарь: 1000 самых используемых глаголов русского языка. – Тошкент: BAYOZ, 2018. – 240 б.). Мазкур луғат рус тилида 1000 та энг кўп фойдаланиладиган феълларни ўзлаштиришга хизмат қилган;
5–9синфлар бадиий адабиёт жанрлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув кейсларни қўллашнинг методик ва дидактик таъминотидан “3.2 Рус тили ва адабиётини ўқитишда ахборот коммуникация технологиялари” модули ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг 2018 йил 3 июндаги 10-05/88-сон маълумотномаси). Натижада 5–9-синфлари учун рус тили фанининг бадиий адабиёт жанрлари бўйича ўқув кейслари ишлаб чиқиш имконини берган;
интерфаол ёндашув асосида мотивацион, когнитив, операционал ва рефлексив компонентлар бўйича ишлаб чиқилган “5-9–синф учун Рус тили” электрон ахборот тизими дастуридан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O’zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Бедорлик” радиоэшиттиришининг 2018 йил 16 июнь кунидаги сонини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2018 йил 18 июндаги O’z\\R-1-110-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини ахборот-коммуникация технологиялари воситалари ёрдамида шакллантиришнинг методик таъминоти оммалаштирилган.